• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистонда атом электр станцияси Олмаота яқинидаги арвоҳ шаҳарчада қурилиши мумкин

    Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги Улкен шаҳарчаси атом электр станциясини қуриш учун энг муносиб жой, дея маълум қилди «Самрук-Казина» фондининг раҳбари Алмасадам Саткалиев.

    Улкен шаҳарчаси

    Улкен шаҳарчаси
    Фото: Tengrinews

    «У ерда 500 киловолтлик линияларнинг энг кенг тармоғи жойлашган, асосий ‘ЮКGREС 500’  подстанцияси мавжуд, бу майдон жуда қулай. Базавий қувватни у ерга жойлаштириш орқали электр энергиясининг шимоли-жанубий транзитини барқарорлаштириш ва бу энергияни Марказий Қозоғистонга, яъни Қарағандага, шунингдек, шимоли-жанубий транзит бўйича Қозоғистоннинг жанубий вилоятларига қайта тақсимлаш имконияти таъминланади», — деди Саткалиев ҳукумат биносида бўлиб ўтган журналистлар билан суҳбатда.

    Унинг сўзларига кўра, ҳозир бу масала «концептуал даражада кўриб чиқилмоқда». «Ўйлайманки, яқин орада ҳукуматнинг у ёки бу позициялари эълон қилинади», — дея қўшимча қилди фонд раҳбари.

    Айни пайтда, унинг сўзларига кўра, атом электр станциялари учун ускуналар ишлаб чиқарувчи асосий компаниялар – Россия, Хитой, Франциядан бир нечта таклифлар, Американинг ускуналар ишлаб чиқарувчи компанияларидан иккита таклиф тушган.

    «Қарор қабул қилишда бутун спектр – биринчи навбатда, фойдаланилаётган технологиялар хавфсизлиги, қурилган АЭСлар сони, ядро реакторларини ишлатиш бўйича оптимал амалиётлар ҳисобга олиниши аниқ. Шунингдек, таннарх масаласи, ушбу станциялар учун ёқилғини Қозоғистонда маҳаллийлаштириш имкониятлари, қурилиш жараёнида Қозоғистонда ишлаб чиқаришнинг бошқа элементларини маҳаллийлаштириш имкониятлари ҳам кўтарилади. Тегишли ёндашувлар кўриб чиқилмоқда», — дея сўзини якунлаган Саткалиев.

    Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши масаласи бир неча ўн йиллардан бери муҳокама қилинмоқда. Улкен шаҳарчаси ҳудудида 640 МВт қувватга эга станция қурилиши 1997- йилда ҳам муҳокама қилинган. Ўшанда ваколатли органлар техник-иқтисодий асосларни («ВВЕР-640» реактор заводи асосида) ишлаб чиққан, лекин қурилиш бошланмаган.

    2013 йилда Қозоғистоннинг ўша пайтдаги президент Нурсултон Назарбоев топшириғига кўра, АЭС қуриладиган жойни танлаш бўйича ҳукумат комиссияси ва идоралараро гуруҳ иши ташкил этилганди. Унинг иштирокчилари Улкен шаҳарчаси ҳудудини янги станция учун энг мақбул деб атаган, шу билан бирга, мамлакат шимоли-шарқидаги Курчатов шаҳрининг чеккаси ҳам лойиҳа учун мос эканини таъкидлаган.

    2019 йил апрель ойида Россия президенти Владимир Путин қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жўмарт Тўқаев билан музокаралардан сўнг Москва Нур-Султонга АЭС қуришни яна таклиф қилганини айтганди. Эртаси куни Улкен шаҳарчаси АЭС қуриладиган жой сифатида қайта тилга олинди.

    Қозоғистон ОАВлари шаҳарчанинг ўзи абгор аҳволда экани ҳақида бир неча марта ёзган. «Азаттик» радиосининг таъкидлашича, «Улкен постапокалиптик фильмларни суратга олиш майдончасини эслатади: вайронага айланган бинолар, кимсасиз кўчалар, деярли ҳеч нарса ўсмайдиган шўр тупроқ. Улкендаги аксарият уйлар бўм-бўш. Қишлоқда иш йўқ, деб ёзган ИнформБЮРО, уй-жой нархи эса АЭС қурилиши ҳақида хабар тарқалгандан кейингина кўтарилмоқда. Tengrinews нашри, ўз навбатида, Улкен «арвоҳга ўхшайди», бироқ маҳаллий аҳоли уни «барибир яхши кўради» деб таъкидлаган.

    Мавзуга доир:

    • Қозоғистон фуқаролари мамлакатда АЭС қурилишига қарши чиқмоқда
    • Қозоғистон энергетика вазири: АЭС масаласида халқ фикрини билдириши керак. Агар аҳоли йўқ деса, ҳеч нарса қурилмайди
    • Қосим-Жўмарт Тўқаев: Қозоғистонда ҳозирча АЭС қуриш режалаштирилмаяпти

    23.12.2021, 14:59   Изоҳ (0)   19104
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик журналист Дмитрий Муратов ўзига берилган Нобель мукофоти маблағларини хайрия ташкилотларига ўтказиб берди

    23.12.2021, 13:11

    Туркияда лира курсининг қулаши бутун дунёдаги Nutella ишқибозларига таъсир кўрсатиши мумкин

    23.12.2021, 11:48

    Байден 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш шартини айтди

    23.12.2021, 09:57

    ОАВ: АҚШда таниқли олим Хитой билан алоқаларини яширганликда айбдор деб топилди

    23.12.2021, 08:15

    Исроил ҳукумати 60 ёшдан ошганларга COVID-вакцинанинг тўртинчи дозасини олишни тавсия қилди

    23.12.2021, 07:54

    Кремль: Рамзан Қодиров Дудаев боғи юзасидан Туркия президентига мурожаат қилиб ҳиссиётга берилган

    23.12.2021, 07:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.