Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги ошхонада 19 декабрь куни газ баллони портлаб, оқибатда 10 киши жароҳатлангани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди. «Дарё» мухбири ҳолатга гувоҳ бўлган фуқаролар билан суҳбатлашиб, воқеа жойидан репортаж тайёрлади.

Фото: «Дарё»

Воқеа гувоҳларидан бири Азамат Ҳасановнинг маълум қилишича, ошхонадаги газ баллони гипсокартон билан ўралган махсус жойда бўлган. Унинг ёнида омборхона бўлган. Шунингдек, ошхонага чиқадиган эшик ва қолипли нон (буханка) ишлаб чиқариш цехи бўлган.

«Нечта газ баллон борлигини билмайман. Фақат газ баллон жойлашган жой гипсокартон билан ёпилганди. Унинг ёнида битта каравот бор эди. Жабрланганлар ҳақида эшитганим йўқ», — дейди Азамат Ҳасанов.

Портлаш юз берган жойни кўрсатаётган Азамат Ҳасанов.

Портлаш юз берган жойни кўрсатаётган Азамат Ҳасанов.
Фото: «Дарё»

Яна бир гувоҳ Баҳром Умурқуловнинг таъкидлашича, воқеа содир бўлганда у шу ерда бўлган. Тоғасининг ўғли Давлатбек орқа тарафлари куйган ҳолда чиққан.

«Соат 14:10 атрофида мана шу ‘пирашка хона’даги газ баллон портлади. Улар газ баллоннинг тагига шам ёққан. Шам қизиб портлаб кетган ва газ баллон ўртасидан ёрилган. Биринчиси пақиллаб кетиб, ёнғин бўлди. Ёнғин бўлганидан кейин иккинчиси ҳам портлаб кетди», — дейди Баҳром Умурқулов.

Фото: «Дарё»

«Бу ерда деворни (газ баллон ўралган жойни назарда тутмоқда — таҳ.) ўрнига гипсокартон қўйилган. Портлаш натижасида у йўқ бўлиб кетган. Бу ердаги омборхонада тоғамнинг озиқ-овқат маҳсулотлари бор эди. Ҳамма нарсаси ёниб кетган. Қўлдан келганча ёрдам қилиб ҳамма нарсасини чиқаришга ҳаракат қилдик», — деб қўшимча қилган у.

Фото: «Дарё»

Портлаш содир бўлганидан сўнг соат тахминан 14:30 атрофида 3 нафар аёлга ёрдам берган Ниёзхон Турсуновнинг айтишича, оловда ёниб кетаётган аёлни кўриб, унга ёрдам берган.

«Ўзим такси ҳайдайман. Соат 14:30 атрофида воқеа бўлган жойда тургандим. Бир аёл киши халатда ёниб келаётганини кўрдим. Халатини ечиб, аёлни қутқардим. Кейин яна бир аёл киши бақириб келди. Унга ҳам ёрдам бердим. Ўчиришда қўллари куйиб қолди. Буларни қутқарганимдан сўнг мен ҳам кетдим. Шундан кейин нима бўлганини билмайман. Мен учинчи аёлга ёрдам берганимдан сўнг кетдим. Ундан кейин кимлар қолди, кимлар қолмади билмайман», — дейди Ниёзхон Турсунов.

Воқеанинг яна бир гувоҳларидан бири Бекзод Бекматовнинг айтишича, портлашдан сўнг бақир-чақир бўлаётганини кўрган.

«Бозор томондан келаётган эдим. Бақир-чақир бўлаётганди. Шунга келиб қарадим. Воқеа жойига кирмадим, қўрқдим. Ичкаридан 15-20 нафар одам чиқди адашмасам», — дейди Бекзод Бекматов.

Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими шифокорининг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, портлаш натижасида жабрланганларга дастлаб шу ерда биринчи ёрдамни кўрсатишган. Сўнг республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалининг комбустиология бўлимига жойлаштирилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда