Шавкат Мирзиёев «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар қилди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг декабрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
- 2021 йил давомида «темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга;
- 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
- 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.
Мавзуга доир:
- Деновдаги портлашда вафот этганларнинг яқинларига моддий ёрдам пули тўлаб берилмоқда — Тўра Боболов
- Қашқадарёда «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари», «темир дафтар»даги фуқароларга бир йилда 83 млрд сўмлик ёрдам берилгани маълум бўлди
- Ўзбекистонда энди ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз кредитлар ажратилади
Изоҳ (0)