Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 17-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар 16 декабрь, пайшанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Челси» ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилди. Томас Тухель шогирдлари мерсисайдликлар билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Лондонликлар сафида Мэйсон Маунт ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, «Эвертон»нинг жавоб тўпига Brentуэйт муаллиф бўлди.

«Кўклар» дуранг натижадан сўнг 37 очко билан 3-ўринда қолди. «Эвертон» 19 очко билан 14-поғонадан жой олган.

«Ливерпуль» ўз уйида «Ньюкасл»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Меҳмонлар сафида Жонжо Шелви ҳисобни очган бўлса, ливерпулликлар Диогу Жота, Муҳаммад Салоҳ ва Трент Александер-Арнольднинг голлари билан жавоб берди.

Ушбу ғалабадан кейин Юрген Клопп шогирдлари очколари сонини 40 тага етказди ва биринчи ўриндаги жамоага яқинлашиб олди. «Ньюкасл» эса 10 очко билан 16-ўринда бормоқда.

АПЛ

17-тур баҳслари

16 декабрь, пайшанба

«Челси» – «Эвертон» 1:1

Голлар: 1:0 – 70 Маунт, 1:1 – 74 Brentуэйт.

«Челси»: Менди, Жеймс, Аспиликуэта (Чалоба, 79), Тяго Сильва, Рюдигер, Алонсо (Сауль, 65), Жоржиньо, Зиёш, Лофтус-Чик (Баркли, 65), Маунт, Пулишич.

«Эвертон»: Пикфорд, Кенни, Кин, Ҳолгейт, Brentуэйт, Годфри, Ивоби, Андре Гомеш (Гбамен, 71), Дукуре, Симмс (Доббин, 62), Гордон (Онянго, 90).

Огоҳлантиришлар: Ҳолгейт (21), Лофтус-Чик (45), Жоржиньо (59), Андре Гомеш (64), Доббин (77).

«Ливерпуль» – «Ньюкасл» 3:1

Голлар: 0:1 – 7 Шелви, 1:1 – 21 Диогу Жота, 2:1 – 25 Салоҳ, 3:1 – 87 Александер-Арнольд.

«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Матип, Konaте, Робертсон, Ҳендерсон, Тяго Алькантара (Милнер, 90), Окслейд-Чемберлен (Кейта, 74), Салоҳ (Фирмино, 74), Мане, Диогу Жота.

«Ньюкасл»: Дубравка, Манкильо, Шер, Ласселс, Льюис (Ритчи, 15), Мёрфи, Фрэйзер (Уиллок, 87), Шелви, Ҳейден, Сен-Максимен (Уилсон, 79), Жоэлинтон.

Огоҳлантиришлар: Жоэлинтон (45), Фрэйзер (55), Ҳендерсон (70), Ҳейден (86).

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)