Тошкент шаҳрида 17 декабрь, жума куни профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.
Бокс оқшомида қатор ўзбекистонлик таниқли боксчилар жанг қилади. 16 декабрь кун Renaissance Hall саройида иштирокчилар тарозидан ўтди ва нигоҳлар тўқнашувида қатнашди.
Асосий жанг қатнашчиси Исроил Мадримов Мишел Сородан бироз оғирроқ тош босган бўлса, Шаҳрам Ғиёсов рақибига нисбатан деярли ярим килограмм енгил чиқди.
Боксчиларнинг вазни билан танишинг:
- Исроил Мадримов (69,8 кг) — Мишел Соро (69,6 кг);
- Шаҳрам Ғиёсов (64,85 кг) — Кристиан Кориа (65,25 кг);
- Ҳасанбой Дўстматов (48,65 кг) — Хосе Ривас (48,95 кг);
- Бектемир Мелиқўзиев (78,8 кг) — Сергей Екимов (80,2 кг);
- Иқболжон Холдоров (69,3 кг) — Дмитрий Милюша (67,7 кг);
- Элнур Абдураимов (58,9 кг) — Жон Гемино (59,9 кг);
- Дилшод Рўзметов (78,8 кг) — Максим Смирнов (79 кг).
Изоҳ (0)