• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Яхна — сув, туз ва гўштдан иборат бўлади». Ўзбекистонга донғи кетган Чироқчи яхнаси ҳақида репортаж

    Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Чияли қишлоғида Ўзбекистонга донғи кетган Чияли яхнаси тайёрланади. Маҳаллий аҳолининг айтишича, яхна гўшт ишқибозлари ҳафта давомида бўлиб ўтадиган энг катта бозорлардан яхна гўшт сотиб олиб, тановул қилиш имкониятига эга.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Дарё» ижодий жамоаси Чироқчи туманининг Чияли қишлоғида «Чиял ғурурим» деб номланган бозорда йиғилган яхна пишириб сотувчиларни суҳбатга тортди.

    «Яхна гўшти Чиялининг арпа еб, семирган 40-50 кило гўшт қилувчи қўзи гўштидан тайёрланади. Ана шундай семиз қўзи гўшти бўлса, яхна роҳатланиб ейдиган бўлиб пишади», — дейди бозорда яхна пишириб сотувчи Зиёвуддин Жуманов.

    Зиёвуддин Жуманов.

    Зиёвуддин Жуманов.
    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Зиёвуддин Жумановнинг айтишича, яхна таркибида сув, гўшт ва туз бўлади, холос. Яхна гўшт фақат мол тапписи — тарашада пиширилади. Газ ёки ўтинда пиширилган яхна гўшт тарашада пишган яхначалик ширин ва тотли бўлмайди.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Сувга 50 кило гўштни ташлаб, унга туз ташлаб 10-12 соат қайнатасиз. Паст оловда қайнаб, маромига етган гўшт, Чияли яхнаси бўлади», — дейди ошпаз.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Ҳафтанинг уч кунида бўлиб ўтувчи тумандаги энг катта бозорлар — халқ тилида «Пайшанба бозор» номини олган ҳозирги «Чиял ғурурим» бозори, Шўрқудуқ деҳқон озиқ-овқат бозори ҳамда «Чоршанба бозор» номи билан машҳур бозорларда яхна пишириб сотувчи Зиёвуддин Жуманов ҳар бозорда беш бош қўзи гўштидан тайёрланган яхнани сотиб улгуради.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Ҳар бозорга беш тоғора яхна гўшт олиб чиқаман ва ҳаммасини сотиб улгураман. Ҳар бир тоғорада 40-50 кило гўшт бўлади», — дейди яхна пишириб сотувчи Зиёвуддин ака.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Зиёвуддин аканинг айтишича, бир кило яхна гўшт 130 минг сўмдан 150 минг сўмгача бўлган нархда сотилади.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Яхна гўштини бошқа жойларда ҳам пишириб кўришди. Аммо ўхшамади шекилли, ҳамма шу бозорларга келиб еб кетади. Яхна пишириш сирларини ўрганиш учун қўли ширин яхначиларга шогирд тушиш керак. Менга бобом Қўйлижуманбобо яхна пиширишни ўргатган бўлиб, яхна пишириб сотиш бизнинг оилавий безнесимизга айланган», — дейди Зиёвуддин Жуманов.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    20 йилдан бери яхна пишириб сотувчи Бекзод Хушвақтовнинг айтишича, яхна гўшт 24 соат қайнаганидан сўнг пишади.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Яхна 24 соат қайнагач, кейин истеъмол учун тайёр бўлади. Мен яхнани газ ва ўтинда ҳам пиширавераман», — дейди Бекзод Хушвақтов.

    Қилич Фармонов ва ўғли.

    Қилич Фармонов ва ўғли.
    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    32 йилдан бери яхна пишириб сотувчи Қилич ака Фармоновнинг айтишича, яхна гўштининг пайдо бўлганига бир аср бўлган.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Чияли халқи жудаям топқир халқ-да. Илгари уйига меҳмон келганда, меҳмон қилиш учун чойхоналар бўлмаган. Шунда гўштни димлаб пишириб, яхна гўшни ўйлаб топишган. Шу-шу ота-болаларимиз яхна пиширишни одат қилган», — дейди Қилич ака Фармонов.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Қилич аканинг айтишича, Чироқчи яхнасини тановул қилиш учун Тошкент шаҳридан, Самарқанддан, Хоразм ва Навоий, шунингдек Сурхондарёдан ҳам меҳмонлар келади.

    Самандар Нормуродов.

    Самандар Нормуродов.
    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Қилич бувани 20 йилдан бери таниймиз. Ҳар бозор Қилич акадан яхна олиб, кетаман. Бозорда ўзимиз еб, уйга ҳам олиб кетамиз», — дейди вилоятнинг Ғузор туманидан яхна ейиш мақсадида бозорга борган Самандар Нормуродов.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Яхна пишириб сотувчилар ҳамда истеъмолчиларнинг айтишича, яхна сотиладиган бозорда ёзнинг энг иссиқ кунида ҳам пашша бўлмайди.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Бозорларимиз ҳамда яхна гўштимизга дуо кетган. Биздан бошқалар яхна пиширса барибир ўхшамайди. Яхна фақат шу ерда ўз маромида пишади ва унинг таъми бошқа жойда пишириладиган яхналардан ажралиб туради», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Қилич ака Фармонов.

    16.12.2021, 09:05   Изоҳ (0)   60007
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура ғузорлик эркак ўлими ортидан қўшимча текширув бошланганини маълум қилинди

    16.12.2021, 08:53

    Ўзбекистонда талабаларнинг контракт тўловларини тўлаш муддати 31 декабрга қадар узайтирилди

    16.12.2021, 08:00

    Рицар даражасига етган пойгачи, Янги йил арафасида безатилган Дамашқ, болаларни хурсанд қилаётган қаҳрамонлар. 15 декабрь суратлари

    15.12.2021, 23:54

    Самарқандда маст эркак банкомат ва 3 та дўконнинг эшик ва деразасини синдирди

    15.12.2021, 23:36

    Тошкент ва Наманганда 19 ёшли йигитлар Damas ва Tico автомобилларини олиб қочди

    15.12.2021, 23:19

    Nexia-3 икки автомобиль ва пиёдани уриб кетди, Lacetti ва Spark устига юк машинаси ағдарилди. ЙТҲ тафсилотлари

    15.12.2021, 23:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.