Янги йилга тайёргарликни ҳозирдан бошлаш керак. Яқин ва қадрли инсонларга совға олиш билан бирга, байрамда қандай кўринишда бўлиш ҳақида ўйлашнинг айни пайти. Бу кунда нафақат кийим-кечак ва аксессуарлар, балки образда муҳим ҳисобланган маникюр ҳам кўнгилдагидек бўлиши керак. Негаки безак берилган тирноқлар ҳам байрамона кайфият бахш этиши, кўзни қувонтириши мумкин.
Тилла ва кумуш ранг, металл парчаларига ўхшаш безакли маникюрлар Янги йилга хос энг асосий трендлардан ҳисобланади. Тош ва кристаллар билан безак берилган, байрамга хос нақшлар туширилган вариантлар ҳам доимгидан долзарброқ бўлади. Бачканаликни суймайдиганлар учун эса классик ранглар айни муддао. Қолаверса, тирноқларни қишга хос ранглар — тўқ кўк, жигарранг, тилла ранг ва яшил билан бўяса ҳам бўлаверади. Қуйида илҳомланишингиз учун минимал услубдан тортиб, эътибор жалб қилиши билан ўзига хос саналган бир-биридан ажойиб маникюр суратларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Изоҳ (0)