• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановскаянинг турмуш ўртоғи Сергей Тихановский 18 йилга қамалди. У 2020 йилда сайловда иштирок этмоқчи бўлган, бироқ якунда сайловда рафиқаси қатнашган

    Беларусдаги президентлик сайловларида иштирок этган ва Беларусь мухолифати етакчисига айланган Светлана Тихановскаянинг турмуш ўртоғи, блогер Сергей Тихановскийни суд 18 йиллик кучайтирилган режимдаги колонияга ҳукм қилди. Бу ҳақда «Белта» агентлигига тайниб, Meduza хабар берди.

    Сергей Тихановский

    Сергей Тихановский
    Фото: AP Photo

    Тихановский устидан суд жараёни Гомелдаги тергов изоляторида ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. У билан бирга яна беш киши судланди — Тихановскийнинг «Страна для жизни» («Мамлакат ҳаёт учун») YouTube канали оператори Артём Саков, лойиҳанинг ижтимоий тармоқлардаги модератори Дмитрий Попов (ҳар бири 16 йиллик кучайтирилган режимдаги колонияга ҳукм қилинди), МозгОН YouTube канали муаллифи Владимир Сиганович ва «Беларусь головного мозга» телеграм канали муаллифи Игорь Лосик (ҳар бири 15 йиллик кучайтирилган режимдаги колонияга), шунингдек, беларуслик мухолифатчи сиёсатчи Николай Статкевич (14 йиллик кучайтирилган режимдаги колонияга ҳукм қилинди).

    Бундан ташқари, судланувчилардан 2,5 миллион Беларусь рубли (994,8 минг доллар)дан ортиқ моддий зарар ундирилган.

    «Страна для жизни’ ёзуви остида беларусларга дарғазаб оломоннинг ҳокимиятни қай тарзда эгаллаши ҳақида спектакль кўрсатишга уринилган. Терговда аниқланганидек, бунинг учун психологик таъсир ўтказиш усуллари, сохталаштириш ва фаолларни пора билан сотиб олишга уринишлар бўлган, кўча урушига тайёргарлик кўрилган» — дея маълум қилди Беларусь Тергов қўмитаси суд ҳукми ўқилганидан кейин.

    Сергей Тихановский 2019 йилда YouTube’да «Страна для жизни» блогини очган. Унда у Беларусь ҳукуматини танқид қилар, кичик шаҳарлар аҳолиси ва мухолифат фаоллари билан интервьюларни жойлаштирар эди. Блог оммалашиб кетди, 2020 йилда эса Тихановский Беларусдаги президентлик сайловларида иштирок этмоқчилигини эълон қилди. Аммо унинг номзод сифатида рўйхатдан ўтишига рухсат берилмади. Блогернинг ўрнига рафиқаси Светлана Тихановская президентликка номзодини қўйди. Сергей унинг ташаббус гуруҳини бошқарган. 2020 йил май ойининг охирида имзо йиғиш пикети чоғида Сергей Тихановский ҳибсга олинган.

    2020 йил август ойида Тихановская президентлик сайловларида мухолифатдан ягона номзод сифатида қатнашди. Беларусь Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Тихановская 80 фоиз овоз олган Александр Лукашенкодан кейин 10 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. Тихановская ушбу натижани тан олмади. Сайловдан бир неча кун ўтгач, у Беларусь ҳукумати босими остида Литвага жўнаб кетди. Беларусда эса Лукашенкога қарши норозилик намойишлари бошланди ва бир неча ой давом этди.

    Сергей Тихановский оммавий тартибсизликлар ва жамоат тартибини қўпол рабовишда бузувчи гуруҳ ҳаракатларини ташкиллаштиришда, «ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига қарши» ижтимоий нафрат уйғотишда, шунингдек, ўша пайтда МСК раиси бўлган Лидия Ермошинага таҳдид қилишда айбланган. Тергов маълумотларига кўра, сайловдан кейинги норозиликларни қўзғатганлар — айнан Тихановский ҳамда унинг шериклари деб аталувчи шахслар бўлган.

    Ушбу норозилик намойишлари давомида, 2020 йилнинг кузида Лукашенко Тихановский ва бошқа сиёсий маҳбуслар билан учрашиб, улар билан аввал ваъда қилинган Конституцияга ўзгартиришлар киритиш масаласини муҳокама қилиш учун тергов изоляторига борган. Эртаси куни йиғилиш иштирокчиларидан икки нафари тергов изоляторидан озод этилди. Улар орасида Тихановский йўқ эди — унга тўрт ой ичида биринчи марта хотини билан телефонда гаплашишга рухсат берилди. Тихановскаянинг телеграм-каналида суҳбатдан парчалар эълон қилинган, Сергей суҳбатларда Светланани «оғирроқ бўлишга» чақирган.

    Турмуш ўртоғига ҳукм чиқарилишидан аввал Тихановская Сергейга 15 йилдан ортиқ қамоқ жазоси берилиши мумкинлигини тахмин қилганди.

    «Аммо масала рақамларда эмас. Бир, беш, ўн бир, йигирма — бу рақамлар беларусларнинг ҳақиқатда озодликдан маҳрум йиллари бўлмаслиги зарур», — дея қўшимча қилган у.

    «Унинг (Лукашенко) ушбу ‘жазо ҳукми’ ҳақида шундай фикр билдиришим мумкин. Ўзимга биргина савол бераман: бу янгиликдан сўнг нима қиламан? Мен ўзим севган ва миллионлаб беларусларнинг етакчисига айланган одамни ҳимоя қилишда давом этаман. У билан янги Беларусдаги учрашувимиз дамларини яқинлаштириш учун ўта машаққатли, эҳтимол, имконсиз ишни бажаришга ҳаракат қиламан. Мен унга табрикномалар ва болалар чизган расмларни юборишда давом этаман, вақт ўтиб учрашганимизда улардан эсдалик альбом яратамиз», — деди Тихановская.

    Мавзуга доир:

    • Виктор Бабарико 2020 йилги Беларусь президенти сайловида Александр Лукашенконинг асосий рақиби ҳисобланган. Энди у 14 йиллик колонияга ҳукм қилинди
    • Беларусда сайловлардан кейинги норозилик намойишлари бошланганига бир йил тўлди. Лукашенко рақибларига нима бўлди?

    15.12.2021, 08:44   Изоҳ (0)   14904
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оқ уй: «Афғонистоннинг АҚШдаги захираларини блокдан чиқариш режада йўқ»

    15.12.2021, 08:13

    Гаитида ёнилғи ортилган автоцистерна аварияга учраб, портлади. Оқибатда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)

    15.12.2021, 07:47

    Гурбангули Бердимуҳамедов Бетарафлик куни шарафига зиёфат уюштирди ва унда меҳмонларга янги ёзган шеърини ўқиб берди

    15.12.2021, 07:17

    Тожикистонда илк бор куч тузилмалари учун давлат бюджетидан сарфланадиган харажатлар миқдори ошкор қилинди

    15.12.2021, 06:46

    Жанубий африкалик олимлар Pfizer вакцинаси «омикрон» штаммига қарши самарасиз эканини аниқлади

    14.12.2021, 20:18

    Қирғизистон собиқ президенти Асқар Акаев «Қумтор» иши бўйича яна Бишкекка келди

    14.12.2021, 17:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.