Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Коронавирус пандемияси тугагандан сўнг, инсоният қашшоқлик, очлик, тенгсизлик, касалликлар, иқлим ўзгариши ва бошқа инқирозларга дуч келади. Бу каби прогнозни 13 декабрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: EPA

Фото: EPA

Соғлиқни сақлашни мустаҳкамлаш бўйича 10-глобал конференцияда нутқ сўзлаган ЖССТ раҳбари давлатларни «инсонлар ва сайёра тинчлиги ҳамда фаровонлигига асосланган иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга» чақирган.

Гебрейесуснинг таъкидлашича, COVID-19 пандемияси «саломатлик хавф остида бўлса, ҳамма нарса хавф остида қолиши»нинг ёрқин мисоли бўла олади, шу сабабли у дунё ҳамжамиятини соғлиқни сақлашга «харажат сифатида эмас, балки биржаликдаги келажагимиз учун инвестиция» сифатида ёндашишга чақирган.

«Давлатларнинг саъй-ҳаракатлари марказида ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий барқарорликнинг асоси бўлган аҳолини тиббий хизматлар билан тўлиқ қамраб олишга эришиш бўлиши керак», — дейди ЖССТ раҳбари.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус коронавируснинг янги «омикрон» штамми сабаб ҳаддан ортиқ жиддий чекловларни жорий этаётганини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар