• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бир асрлик туркийлар ҳукмронлиги якуни. Паҳлавийлар сулоласининг Эрон тахтини эгаллаб олиши

    Қадимдан форс маданияти ва фани Шарқ оламида муҳим ўринга эга бўлиб келган. Форслар анча даврлардан буён ҳозирги Эрон давлати ҳудудида яшаб келади. XI асргача ушбу ҳудудда яшаб, ҳукмронлик қилган форс қабилалари кейинги ўн асрликда бу ерлар устидан ҳукмронликни йўқотади. Эрон номи ҳам VII асрдан сўнг деярли муомаладан чиқади. ХХ асргача бу ҳудудларда асосан туркий-мўғул қабилалари ҳукмронлик қилади. Фақатгина 1925 йилга келиб форсий паҳлавийлар сулоласи туркий қожарлар сулоласини тахтдан ағдаради ва мамлакатга форслар бошқаруви ва Эрон номини қайтаради.

    Эронда туркий-мўғул қабилалари ҳукмронлиги қачон бошланди ва қанча давом этди?

    Маълумки, мамлакатнинг Эрон номи биринчи бор афсонавий Сосонийлар сулоласи даврида ишлатилган. Сулола асосчиси Ардашер I ўзини «шаҳан шоҳи Эрон» номи билан атайди. Шундан кейин сосонийлар сулоласи шоҳлари ҳам ўзларини «шоҳи Эрон» деб атай бошлайди.

    Сосонийлар сулоласи ҳукмронлигига Араб халифалиги томонидан барҳам берилгач Эрон номи ҳам кенг муомаладан чиқади (турли вилоятлар ўз номи билан, умумий ҳудуд Форс номи билан аталади). Халифаликдан сўнг Форс ҳудудларини қисқа вақт Саффорийлар сулоласи бошқаради. Кейинчалик Эрон майда давлатларга бўлиниб кетади.

    1037 йили Эрон тарихида туркийлар даври бошланади. Дастлаб Салжуқийлар, сўнг Хоразмшоҳлар ҳукмронлиги остида бўлган Форс 1221 йилдан мўғуллар назорати остига ўтади. Мўғулларнинг Элхонийлар давлати қулагач, Эронда бошланган ўзаро курашларни соҳибқирон Амир Темур тўхтатади ва бутун Форс устидан назорат ўрнатади.

    Амир Темур вафот этганидан сўнг ҳам Эрон бироз вақт Темурийлар қўли остида бўлади. Қора ва оққуюнли туркманларнинг Ғарбий Эрондаги қисқа ҳукмронлигидан кейин саҳнага Эроннинг ҳозирги чегара ва давлатчилик устунларини ўрнатишда асосий рол ўйнаган куч — Сафавийлар кириб келади. Эрон Озарбайжонининг(жанубий Озарбайжон) Ардабил шаҳрида туғилган туркийзабон ёш Исмоил I Сафавий ўн йил ичида Эроннинг катта қисмини эгаллайди ва Сафавийлар давлатига асос солади. Исмоил I Сафавий асос солган давлат ўз даврида «давлати қизилбош» (исломнинг шиа оқимига мансуб бўлган сафавийлар қизил салла ўраб юрган) ёки «қизилбошлар подшоҳлиги» номи билан аталади.

    Шоҳ Исмоил I Сафавий

    Шоҳ Исмоил I Сафавий
    Фото: Wикипедиа

    Сафавийларни Форс тахтидан туркманларнинг афшор қабиласи етакчиси Нодиршоҳ йиқитади. Афғон қабилалари пойтахт Исфаҳонни эгаллаб, мамлакатни талон-торож қилаётган вазиятда Нодиршоҳ озодлик курашини бошлайди ва бир неча йиллик урушлар натижасида Эронни улкан давлатга айлантиради. Нодиршоҳ даврида Хива ва Бухоро хонликлари ҳам унинг давлати таркибига қўшиб олинади.

    Нодиршоҳ ўлимидан сўнг унинг авлодлари тахтда кўп ўтирмади. Эндиликда Эрон олий ҳокимиятини курдларнинг зенд қабиласи эгаллаб олади. Бироқ қирқ тўрт йиллик курдлар ҳукмронлигига туркийларнинг қожарлар сулоласи хотима беради. Қудратли ва шафқатсиз ҳукмдор Оға Муҳаммадхон 1781 йили зендларни мағлуб этиб, Форс тахтини яна туркийларга қайтаради.

    Қожарлар даврида Эрон

    Оға Муҳаммадхон 1794 йили расман шоҳ унвони билан тахтга ўтиради ва Эронда қожарлар сулоласи ҳукмронлигини бошлаб беради. Оға Муҳаммад Шоҳ ҳарбий юриш пайтида заҳарланиб вафот этгач тахтга жияни Фатҳ Али Шоҳ ўтиради. Фатҳ Али Шоҳ даврида Эрон ташқи сиёсатда бир қатор муваффақиятсизликларга учрайди. Россия билан бўлиб ўтган икки урушдаги мағлубиятдан сўнг 1828 йили Туркманчой шартномаси тузилади. Шартномага кўра, қожарлар Россия фойдасига Шимолий Озарбайжон(бугунги Озарбайжон давлати), Грузия ва Арманистондан воз кечади.

    Фатҳ Али Шоҳ ва унинг вориси Муҳаммад Шоҳ Қожар даврида мамлакатда Ғарб таъсири кучайиб боради. Муҳаммад Шоҳдан сўнг тахтга ўтирган Насриддин Шоҳ қожарлар сулоласининг энг доно ва истеъдодли ҳукмдори эди. Унинг ҳукмронлик йилларида мамлакатга Ғарб илм-фани, технология ва таълим усуллари киритилади ҳамда мамлакатни модернизация қилиш бошланади. Насриддин Шоҳ Қожар Эрон мустақиллигини сақлаб қолишда Россия-Буюк Британия қаршилигидан унумли фойдаланади. Насриддин Шоҳ уч минг йиллик Эрон тарихида энг узоқ ҳукмронлик қилган учинчи ҳукмдор ҳам ҳисобланади.

    Қожарлар даврида Эрон чегаралари

    Қожарлар даврида Эрон чегаралари
    Фото: Wikimedia

    Насриддин Шоҳ Қожар мутаассиблар томонидан ўлдирилгач, тахтга ўтирган Музаффариддин Шоҳ даврида Форс мамлакати анча заифлашади. Ғарб давлатларидан катта қарз олинади ва шоҳнинг ўзи бир неча бор улкан харажатларга олиб келган Европа саёҳатларини уюштиради. Парижга ташриф буюрган Музаффариддин Шоҳ Қожар Эрон кинематографиясига асос солади. Шоҳ зиёли, зодагон ва диний уламолар талаби билан 1906 йилда Эрон тарихидаги илк Конституцияни қабул қилади.

    Музаффариддин Шоҳ Қожардан сўнг тахтга ўтирган Муҳаммад Али Шоҳ қожар сулоласининг инқирозини бошлаб беради. Икки йилгина ҳукмронлик қилган шоҳ парламентни тарқатиб юборгач бундан норози бўлган кучлар томонидан унинг ўзи мамлакатдан ҳайдаб юборилади. Айнан шу воқеадан сўнг қожарлар сулоласи реал ҳокимиятни қўлдан чиқаради.

    Тахтга Муҳаммад Али Шонинг ўн бир ёшли ўғли Султон Аҳмад Шоҳ ўтқазилади. Амалда эса ҳокимият бахтиёрлар қабиласи етакчилари ўртасида тақсимланади. Бу пайтда Форс деярли Россия томонидан бошқарилаётган эди.

    Тўнтариш ва шоҳнинг қувғин қилиниши

    Биринчи Жаҳон уруши бошланиши билан Эрон шимолидаги рус қўшинлари мамлакатни тарк этади. Бироқ форсларнинг мустақиллиги узоқ давом этмайди. Мамлакат рус, инглиз, немис ва усмонли қўшинлари ўртасидаги жанг майдонига айланади.

    Россияда ҳокимият болшевиклар қўлига ўтгач совет ҳукумати Эрондаги имтиёзларидан воз кечади. Натижада Буюк Британия Форсдаги ягона катта куч бўлиб қолади. Бироқ Эрон парламенти инглизларнинг нотенг шартномасини қабул қилишдан бош тортади. Шундан сўнг ички норозиликлар ва халқаро босим сабаб инглиз қўшинлари ҳам Форсдан чиқиб кетади. Лекин кетишдан олдин инглизлар, форс казак қўшини саркардаси Ризо Хонга ёрдам беради. Генерал инглизлар ёрдамида Эрон шимолида алоҳида давлат тузишга интилган Ғилон айирмачилари ҳаракатини бостиради.

    1921 йили Ризо Хон ва сиёсий арбоб Зиёвуддин Табатайи биргаликда давлат тўнтариши уюштиради ҳамда бош вазир Фатҳуллахон Акбар ҳукумати ағдарилади. Кейинги икки йил мамлакатда Ризо Хоннинг кучайиб бориш даври бўлади.

    Аҳмад Шоҳ Қожар (чапда) ва Ризо Шоҳ Паҳлавий (ўнгда)

    Аҳмад Шоҳ Қожар (чапда) ва Ризо Шоҳ Паҳлавий (ўнгда)
    Коллаж: «Дарё»

    1923 йилда бош вазир лавозимини эгаллаган Ризо Хон бутун ҳокимиятни қўлга олиш ҳақида ўйлай бошлайди. Шу йили соғлиғи ёмонлашган Аҳмад Шоҳ Қожар даволаниш учун Францияга кетади. Мамлакат тўлиқ Ризо Хон ихтиёрига қолади. Дастлаб у Мустафо Камол Отатурк сингари республика тузумини ўрнатиш ва президент бўлиш ҳақида ўйлайди. Бироқ шиа уламолари ва инглизларнинг қаршилигидан сўнг бу фикридан қайтади.

    1925 йил 31 октябрь куни Эрон парламенти ҳисобланувчи Мажлис Аҳмад Шоҳ Қожаринг тахтдан туширилгани ҳақида қарор қабул қилади. Шоҳнинг Европага ташрифи унинг сургунига айланади.

    1925 йил 12 декабрь куни эса Ризо Хон Ризо Шоҳ Паҳлавий номи билан тахтга ўтиради. Эрон тарихида Паҳлавийлар сулоласи ҳукмронлиги бошланади. Шу билан Форс тарихидаги туркийлар даври тугайди.

    Эрон — «орийлар давлати»

    Айнан паҳлавийлар ҳукмдори Ризо Шоҳ мамлакат номи сифатида расмий равишда Эрон номини қўллашни бошлади. 1935 йил шоҳ Миллатлар Лигасига юборган мактубида мамлакат номини ҳужжатларда Эрон деб ўзгартиришни сўрайди(бунгача Форс (Персиан) деб аталган). Шундан сўнг халқаро алоқаларда мамлакат Эрон деб атала бошланади.

    Эрон сўзи «эрони « яъни «орийлар мамлакати» деган маънони беради. Бироқ мамлакатдаги кўпчилик зиёлилар Форс номининг йўқолиши тарихнинг катта қисми йўқолишига олиб келиши мумкинлигини айтиб норозилик билдиргач, ҳукумат 1959 йил халқаро ва ички доираларда мамлакатнинг икки номидан (Форс ва Эрон) номидан параллел равишда фойдаланишга рухсат беради.

    Шу тариқа Эрон тарихидаги туркий-мўғуллар даврига якун ясаган паҳлавийлар сулоласи мамлакатга қадимги номини ҳам қайтаради.

    13.12.2021, 07:40   Изоҳ (0)   110681
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Систит — бу уят эмас!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55

    Ўйиндан олдинги босим: БАА футбол майдонида эмас, майдон ташқарисида ҳам “ўйнамоқда”

    Спорт | 3 июн, 22:49

    Пенальти зарбаси пайтидаги “иккинчи тегиниш” қоидасига ўзгартириш киритилди

    Спорт | 3 июн, 22:48

    Қибрайда бир ой аввал бедарак йўқолган қиз ўлик ҳолда топилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.