Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Бунёдкор» футболчиси Диёр Раҳимқулов 11 декабрь куни автоҳалокат оқибатида вафот этди. Бу ҳақида «Бунёдкор» клуби матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Бунёдкор»

Фото: «Бунёдкор»

19 ёшли Диёр Раҳимқулов 2021 йилги мавсумда «Андижон» клубида ижара асосида тўп сурганди. Унинг трансфер ҳуқуқи «Бунёдкор»га тегишли. Диёр Тошкент жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Футболчи андижонликлар сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган.

Аввалроқ, Беларусь терма жамоаси собиқ футболчиси Денис Ковба коронавирус оқибатида дунёдан кўз юмгани, «Қамаши» футбол клуби ярим ҳимоячиси Асадбек Тўраев чўкиб кетгани, ОКМК футзал жамоаси ўйинчиси Тимур Бердиев автоҳалокатга учраб вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар