Ҳафта давомида олинган сара суратларни намойиш этамиз.
Россия томонидан ижарага олинган Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодроми яқинидаги Бойқўнғир шаҳрида ёдгорлик сифатида ўрнатилган «Союз» ракетаси. Фото: AFP
Тошкентнинг Мустақиллик кўчасида смартфонидан фойдаланиб турган ёши катта аёл. Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов
Исландиядаги шимол ёғдуси. Фото: Getty Images
Тошкент шаҳридаги анҳорлардан бирининг ёқасида турган ўқувчи болалар. ССВ маълумотига кўра, Ўзбекистонда 500 мингдан ортиқ 12 ёшдан катта болалар Pfizer вакцинаси билан эмланган. Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов
Германиядаги Рождество дарахти плантациясидаги қўйлар. Фото: Getty Images тарқалган эди. Танқиддан сўнг дарахтлар тупроқ ерга кўчирилган." data-action="zoom" class="border lazyload" />
Тошкент шаҳри Фурқат кўчасида туваги билан «экиб» кетилган гуллар. Аввалроқ Жиззахда 75 туп дарахтнинг таги бетонлаб ташлангани сурати ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Танқиддан сўнг дарахтлар тупроқ ерга кўчирилган. Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева
Хитойнинг Аба шаҳрида ёнғинга қарши машғулотлар. Фото: Getty Images
Тошкентдаги Чехов кўчасидаги «электрошит»га чизиб кетилган сурат. Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова
Андижон тумани Бўтақора қишлоғида Республика ёшлар форуми доирасида ўтказилган «Улоқ ва кўпкари» мусобақасида беллашаётган полвонлар. Фото: «Дарё» / Умиджон Мамарасулов
Токио окенариумида ташриф буюрувчиларни хурсанд қилаётган санта-ғаввос. Фото: EPA
Австралиялик Софи Maттeрсон туялар билан бирга 5000 километрлик саёҳатга чиқди. Фото: Getty Images
Чилонзор туманидаги кўчалардан бирида тўкиб кетилган чиқиндилар орасидаги болалар соябони. Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Чилонзор тумани 2-даҳа 25-уй ёнида чарчаб ўйланиб турган уста. Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Чилонзор тумани Гагарин кўчасидаги майдончада кабутарларга дон сочиб турган қизалоқ. Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
АҚШнинг Канзас штатида Рождество чироқлари. Фото: «ТАСС»
Чилонзор тумани Гагарин кўчасида шахмат ўйнаб ўтирган одамлар. Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Ҳамид Олимжон майдонида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги Янги йил арафасида безатилган дераза. Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Чехиянинг Либеретс шаҳридаги ҳайвонот боғида оқ йўлбарс. Фото: «ТАСС»
Чилонзор туманидаги кўчалардан бирида кезиб юрган дайди мушук. Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Хитойда қуёш ботиши. Фото: Getty Images
Карачида миллий синдҳи кураши. Фото: EPA
Юнонистоннинг Салоники шаҳрида митинг пайтида кўчада юрган уйсиз эркак. Фото: EPA
Испаниянинг Пальма вулқонидан чиққан кул қоплаган паркдаги фитнес анжомлари. Фото: AP Photo
«Толибон» ҳарбийси Ҳиротдаги назорат пунктида суратга тушмоқда. Гуруҳ Афғонистон ҳокимиятини уч ойдан кўпроқ вақт олдин эгаллаб олганидан бери унинг ҳарбийлари ўз вазифасини ўзгартирди. Энди улар тоғ ва далаларда жанг қилмайди, балки мамлакатни назорат қилади. Фото: AP Photo
Эфиопиянинг Месоб шаҳрида вайрон қилинган танк ёнидан ўтаётган чавандоз. Фото: AFP
Чилининг Пейн шаҳридаги қуриб қолган лагуна. Фото: AP Photo
Афғонистоннинг Гурбаз туманидаги дала клиникасида шифокор кўригини кутаётган аёллар. Туманда шифокорлар ва дори-дармонларнинг етишмаслиги сабаб ушбу поликлиникага яқин атрофда яшайдиган 10 000 га яқин аҳоли ташриф буюради. Фото: Getty Images
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
Вафот этган президентликка номзод, муҳожирларнинг янги тўлқини, абадий шаҳардаги торнадо. 10 декабрь суратлари Ниагарада чўкиб кетган машина, қор остида қолган гул, «Миф ва афсоналар» паради. 9 декабрь суратлари Ҳайвонот боғидаги рассомлар, генералнинг қулаган вертолёти, очиқ фазодаги астроном. 8 декабрь суратлари Ватанига қайтган Гилгамеш, шарлар билан безатилган Чорсу, мотоциклда совға улашаётган қорбобо. 7 декабрь суратлари Соҳилга чиқиб қолган кема, бутунлай қуриб қолган кўл, гўзаллик танловида қатнашаётган ит. 6 декабрь суратлари Печеньелардан ясалган шаҳарча, оролда ёлғиз қолдириб кетилган мушуклар, сайёҳлар меҳмонхонасидаги қоплон. Ҳафта суратлари Тошкентдаги тиланчи болалар, Меркелнинг тантанали хайрлашуви, банкдан пулини ололмаётган одамлар. 3 декабрь суратлари
Изоҳ (0)