• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Олий Мажлис палаталарининг «Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори муҳокамага қўйилди.

    Қайд этилишича, кодекснинг мақсади давлат хизматчиларининг касбий фаолияти давомидаги одоб-ахлоқ нормаларини белгилаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ҳисобланади. Кодекс барча давлат хизматчиларига қўлланилади. Одоб-ахлоқ кодекси лойиҳаси 6 та боб ва 53 та моддадан иборат. Унда давлат хизматчиларининг ўзи, турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш, манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш мажбуриятлари белгиланмоқда. Шунингдек, лойиҳа иш жараёнидаги меҳмондўстлик белгилари, совғалар, маҳаллийчилик, ходимни таъқиб қилиш, таниш-билишчилик, фаворитизм каби тушунчаларни ҳам қамраб олган.

    Қонун лойиҳасига кўра, давлат хизматчиси қуйидаги одоб-ахлоқ мажбуриятларига эга:

    • Конституция, бошқа норматив ҳужжатлар, ташкилотнинг ички ҳужжатларига амал қилиш;
    • хизмат вазифасини бажариш пайтида фуқаролар ва бошқаларни камситмаслик;
    • турли этник гуруҳлар, миллатлараро тотувликка кўмаклашган ҳолда урф-одат ва анъаналарни ҳурмат қилиш;
    • гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, таниш-билишчиликни олдини олишда иштирок этиш;
    • оммавий ахборот воситалари вакилларининг фаолиятига ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
    • хизмат хоналари, давлат мулки, моддий-техник базадан фақат хизмат мақсадида фойдаланиш;
    • ўзи, турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромад ва мол-мулки тўғрисида декларация тўлдириш.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими 2022 йил 1 январдан жорий этилади

    Давлат ташкилотларининг раҳбар лавозимдаги хизматчиларига юқоридагиларга қўшимча тарзда яна бир қатор одоб-ахлоқ мажбуриятларини юклатилган:
    • таъқиб қилишга йўл қўймаслик ва ходимларга ҳақ тўлаш. рағбатлантириш ва хизмат бўйича кўтарилишда тенг ҳуқуқ ва имконият бериш;
    • ўзига бўйсунувчи ходимлар билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш, ижтимоий шерикликни ўрнатиш;
    • коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашган хходимларни рағбатлантириш;
    • ходимларга лавозим мажбуриятлари доирасидан четга чиқадиган вазифа бермаслик.
    Бундан ташқари, давлат хизматчисининг ташқи кўриниши меҳнат шароитлари ва хизмат турига қараб, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши зарур. Давлат ташкилотларида барча ходимларга иш жойида уларнинг сиёсий ва мафкуравий қарашларини ёки динга муносабатини акс эттирувчи либосларда бўлиш ёки белгиларни тақиб юриш тақиқланади.

    Шунингдек, қонун билан давлат хизматчиларининг интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари ҳам тартибга солинмоқда:

    «Давлат хизматчилари интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлардан шахсий мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бироқ давлат ташкилотларининг нуфузига ёки бошқа шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказувчи маълумотларни тарқатмаслиги керак».

    Лойиҳа муҳокамаси 24 декабрга қадар давом этади.

    Аввалроқ Қонунчилик палатасига «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилгани хабар қилинганди. Унга кўра, Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг ҳар қандай турдаги мукофот ва совға олиши тақиқланади.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг энг кам йиллик меҳнат таътили 27 кунга узайтирилиши мумкин
    • Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг меҳнатини ягона тизим асосида баҳолаш режалаштирилмоқда
    • Ўзбекистонда Давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади

    10.12.2021, 22:52   Изоҳ (0)   18429
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дарё» сўровномаси: Ўзбекистон мадҳияси қачон қабул қилинган? Муаллифлари ким?

    10.12.2021, 22:19

    Россиядаги меҳнат мигрантлари маоши қанча?

    10.12.2021, 22:04

    Ўзбекистонга 200 минг доза «Спутник Лайт» вакцинаси келтирилди

    10.12.2021, 21:47

    Шавкат Мирзиёев бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид фармонни имзолади

    10.12.2021, 21:16

    «Ўзбекистон ЕИИ мамлакатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдори» — Шавкат Мирзиёев

    10.12.2021, 20:42

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар бепул даволаниши белгиланди

    10.12.2021, 20:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.