Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Зангиота туманидаги 1-сонли юқумли касалликлар шифохонасида 2021 йил бошидан буён 422 нафар чақалоқ туғилган. Бу ҳақда шифохона директори ўринбосари Ҳилола Алимова Соғлиқни сақлаш вазирлигига маълум қилди.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда шифохонада 7 нафар чақалоқ, 18 ёшгача бўлган 97 нафар бола даволанмоқда. Жонлантириш бўлимларида 2 нафар бемор бола шифокор ва ҳамширалар назорати остида даво муолажаларини олмоқда.

Шунингдек, беморлар орасида 64 нафар ҳомиладор аёл ҳам бўлиб, уларнинг 3 нафари реанимация бўлимида даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 октябрь ҳолатига кўра, ушбу муассасада йил бошидан буён туғилган чақалоқлар сони 377 нафарни ташкил қилган.

Аввалроқ Зангиота 1-сонли юқумли касалликлар шифохонасидаги ПЗР тест тасдиқланган ва пневмонияга чалинган 737 нафар бемор даволанаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?