• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий Мажлис депутатлари пора олди-бердиси учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

    Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кескин кучайтириш назарда тутилган қонун лойиҳаси Олий Мажлис депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 3 декабрь куни илк бор жонли эфирда намойиш этилган навбатдаги мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди ва бир овоздан қабул қилди.

    Ушбу қонун лойиҳасини 107 нафар депутат маъқуллаб овоз берган, 1 нафари овоз бермаган, қаршилар ва бетарафлар йўқ.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Мажлисда таъкидланишича, мазкур ҳужжат билан Жиноят кодексининг 8-бўлими «коррупцияга оид жиноятлар» деган янги атама билан тўлдирилмоқда. Коррупцияга оид жиноятлар учун айбдор шахсга нисбатан жазо чораларини янада кучайтириш мақсадида Жиноят кодексининг 167 ва 168-моддаларида кўрсатилган жиноятлар мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш ёки хизмат мавқейидан фойдаланиб содир этилганлиги ушбу моддаларнинг оғирроқ қисмига ўтказилиб, мазкур қилмишлар учун 10 йилгача (илгари 5 йилгача эди) озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда.

    Шунингдек, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, бундай жиноятларни содир этган шахсларга енгиллаштирувчи нормаларни қўллашни чеклаш мақсадида қатор нормаларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    Хусусан, Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддаларида ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун ҳукм қилинган, бироқ жиноят оқибатида етказилган зарарни тўлиқ қопламаган шахсларга ҳамда порахўрлик билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш татбиқ қилинмаслиги белгиланмоқда.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятлари учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланаётганини ҳам қайд этганди. «Энг асосийси, порахўрлик жиноятларини содир этган шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинмаслиги ва жазо енгилроғи билан алмаштирилмаслиги ва бошқа қатор долзарб ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда», — деган эди Акмал Бурҳонов.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлиши белгиланди
    • «Ўлим жазосини киритган билан коррупция ўзидан-ўзи йўқолиб кетмайди» — Русланбек Давлетов

    03.12.2021, 13:54   Изоҳ (0)   46675
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ОТМларининг профессор-ўқитувчиларига қўйиладиган талаблар ўзгарди

    03.12.2021, 13:23

    Тошкентда 18 нафар ишчи жароҳатланган ётоқхонадаги портлаш бўйича махсус текширув ўтказилмоқда

    03.12.2021, 13:07

    Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

    03.12.2021, 12:55

    Андижонда «ёшлар дафтари»га киритилганларнинг 44 нафарига ер ажратилгани ҳақидаги маълумот ёлғон бўлиб чиқди

    03.12.2021, 12:40

    Ўзбекистонда пиводан бошқа барча спиртли ичимликлар нархи кўтарилди

    03.12.2021, 12:08

    «Ўзгидромет» 4 декабрда қандай об-ҳаво бўлишини эълон қилди

    03.12.2021, 11:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди 

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.