• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12646.56
    • RUB160.88
    • EUR14461.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Sello маркетплейс: Ўзбекистонда интернет савдо майдончаси қандай ташкил топган ва унинг афзалликлари нимада?

    Sello’нинг бошқарувчи ҳамкори Искандар Юсупов ўз логистикасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистонда маркетплейсни ривожлантириш истиқболлари тўғрисида ўз фикрини баён қилди.

    Ўзбекистон электрон ривожланиш йўлида турибди. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида маркетплейс — сотувчи ва харидорлар билан алоқа қилишнинг қулай макони. Лекин мамлакатда ҳамма нарса ишлаши учун янги ғояни нафақат атрофлича ўрганиб олиш керак, балки уни ҳаётга татбиқ этишни билиш керак. Айнан шу сабабдан Sello компанияси Ўзбекистон бозорига мослашган ҳолда ўз логистика тизимини ишлаб чиқди.

    Маркетплейс нима ва унинг афзалликлари қандай?

    «Маркетплейс» сўзи «савдо майдончаси» деб талқин қилинади. Ушбу савдо майдончасига мерчантлар — бошқача қилиб айтганда савдогарлар ўз товарларини жойлаштирадилар, харидорлар эса мазкур маркетплейсда жойлаштирилган товарларни сотиб олишади. Маркетплейс ва электрон дўконлар ўртасидаги асосий фарқ шундаки, маркетплейсда бир вақтнинг ўзида кўплаб турли хил мерчантлар ўз маҳсулотларини сотувга қўйишлари мумкин.

    Sello маркетплейсга кириб, сиз бирон бир маҳсулотни харид қилмоқчи бўлганингизда турли мерчантлардан бир нечта таклифларни кўриб, ўзингизга маъқул бўлган маҳсулотни танлашингиз мумкин. Бу харидорга нарх тоифаларини солиштириш, мерчантларнинг рейтингларини кўриш ва бошқа мижозларнинг қолдирган фиркларини ўқишга имкон яратади.

    Sello ва онлайн дўконлар ўртасидаги фарқ нима?

    Одатда онлайн дўкон маҳсулотнинг тор мақсадли сегменти ҳисобланади. Маркетплейсда эса сиз кундалик ҳаёт учун керак бўлган ҳамма нарсани сотиб олишингиз мумкин. Биз сентябрь ойида фаолиятимизни бошладик ва бугунги кунга қадар сайтимизда 15 тоифадаги 10 000 дан ортиқ маҳсулот таклифлари мавжуд. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, биз 50 дан ортиқ мерчантлар билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатдик.

    Яқин орадаги вазифаларимиздан, 2022 йилнинг биринчи чорагига қадар 100 мингдан ортиқ маҳсулот таклифларини тақдим этиш, кейинги йил охирига қадар эса шу кўрсаткични 600 мингтагача оширишдир. Маҳаллий бозорда таклифлар етарли бўлмаслиги мумкин, аммо бунинг учун биз хорижий бозорлар билан ҳамкорлик қилиш истиқболларини кўриб чиқмоқдамиз. Бунинг натижасида, мижозларимиз хорижий мамлакатлардан келган маҳсулотларни веб-сайтимиздан харид қилиш имкониятига эга бўлишади.

    Биз мижозларимизни кўнглини олишга ҳаракат қиламиз. Sello’да буюртма берганингизда, товар манзилингизга етказиб берилганда ёки Sello.uz веб-сайтининг ўзида тўловни амалга оширишингиз мумкин. Агар маҳсулот сизга мос келмаса, сиз уни осонликча қайтаришингиз мумкин. Sello’да олтин қоида бор: «Товарни сотиб олишдан кўра, уни қайтариш осонроқ». Аммо агар сиз тўловни олдиндан амалга оширган бўлсангиз, биз уч кун ичида пулни қайтариб берамиз.

    Тегишли тоифадаги сифатли товарлар 10 кун ичида қайтарилиши мумкин. Агар товар бузилган бўлса (завод нуқсони бўлса), у ҳолда мерчант шу товарни текшириши шарт. Нуқсон аниқланган тақдирда, харидор ўз пулини қайтариш ёки пул эвазига бунга ўхшаш маҳсулотни олиш ҳуқуқига эга.

    Sello Logistics қандай ишлайди?

    Бизнинг ўз экотизимимиз бор, уни такомиллаштириш учун тинмай меҳнат қилиб келмоқдамиз. Биринчи қисм — бу Sello Logistics. Бугунги кунга қадар Тошкент шаҳрида 8 та буюртмаларни топшириш пунктлари (БТП) мавжуд бўлиб, харидор буюртма берган товарни ўша жойдан олиб кетиши мумкин. 2021 йил охиригача пойтахтдаги бундай пунктлар сони 10 тага етказилади. Шунингдек, Фарғона водийсига етказиб беришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда вилоятларда 11 та буюртмаларни топшириш пунктлари фаолият юритмоқда: Фарғона ва Андижон вилоятларида 4 тадан нуқта, Наманган вилоятида эса 3 та. Товарларни ушбу вилоятларнинг марказий қисмларидан олиб кетиш мумкин.

    Товарлар БТПга келганда, харидор товар етказиб берилганлиги ҳақида SMS хабарни олади. Харидорнинг махфий коди буюртмани қабул қилишнинг калитидир. Шундай қилиб, харидорнинг ҳар қандай оила аъзоси ёки дўстлари код ёрдамида товарни олишлари мумкин. Агар мазкур код ёвуз ниятли одамнинг қўлига тушса, харидор алоқа марказига қўнғироқ қилиб, товарларни етказиб беришни тўхтатиб туришни сўраши ёки ўз шахсий кабинетида буни ўзи амалга ошириши мумкин.

    Биз Тошкент бўйлаб буюртмаларни максимал 24 соат ичида етказиб берамиз. Мисол учун, агар мижоз эрталаб буюртма берган бўлса, у буюртмасини ўша куннинг ўзида олиши мумкин. Харидор буюртма беришда қулай етказиб бериш вақтини белгилаши мумкин.

    Агар харидор бир нечта мерчантлардан буюртма берган бўлса, бизнинг вазифамиз барча буюртмаларни тўплаш ва уларни битта қутига жойлаштиришдир. Бунинг учун бизда тақсимлаш маркази бор. Мазкур қутилар харидорнинг энг яқин бўлган БТПга ёки унинг манзилига етказилади. Буюртмаларни топшириш пунктлари бутун шаҳар бўйлаб ҳамма учун қулай жойларда — метро яқинида жойлашган.

    Биз мерчантларнинг товарларини сотиш учун омборхоналаримизда сақламаймиз, яъни буюртма қабул қилиниши билан мерчантлар буни 30 дақиқа ичида шахсий кабинетда тасдиқлайдилар. Биз эса ўз навбатида буюртма қилинган товарларни 3 соат ичида тақсимлаш марказига олиб келамиз.

    Кейинчалик маршрутлар тузилади ва товарлар БТПга етказилади. Тошкент шаҳрида бизларни корхонамизга тегишли бўлган 10 дан ортиқ брендлаштирилган автомашиналар керакли манзилларга буюртмаларни етказиб беради. Шунингдек, Фарғона водийсининг ҳар бир вилоятида товарларни БТПга етказиб бериш учун алоҳида транспорт йўлга қўйилган. Фарғона водийсига етказиб беришнинг энг узоқ муддати — 48 соат.

    Лойиҳанинг иккинчи қисмини 2022 йилнинг бошида бошлашни режалаштирганмиз. Бу вақтга келиб, биз ўзимизнинг Sello Pay тизимимизга эга бўламиз. Унга кўра, товарларни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин бўлади. Республика бўйлаб 20 дан ортиқ буюртмаларни топшириш пунктлари очилиши режалаштирилган ва ҳар бир йирик шаҳарда ўз тақсимлаш марказлари бўлади. Мерчантлар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятидан узоқ жойлашгани учун буюртмани 72 соатда етказиб берамиз. Бу — максимал вақт.

    Sello’да сотувчилар учун қандай ҳамкорлик шартлари бор?

    Бизнинг веб-сайтимизда «Селлўда сотинг!» деган алоҳида бўлим мавжуд бўлиб, ўша ерда мерчантлар учун саҳифа бор. Сотувчи ушбу сайтда рўйхатдан ўтади, барча маълумотларни қолдириб, сотишга тайёр бўлган маҳсулот тоифаларини танлайди. Иш куни давомида бизнинг вакилимиз у билан боғланади ва тегишли ҳужжатларни юборади.

    Биз ўз навбатида мерчантларимиз учун тренинглар ўтказамиз, шахсий кабинетда ишлаш бўйича видеоларни тақдим этамиз, контентни жойлаштириш ва маҳсулот карточкасини тўғри тўлдиришни ўргатамиз.

    Йил охиригача бизда махсус таклиф бор: биз мерчантлар учун 20 дан 100 тагача маҳсулот карточкаларини бепул тўлдириб берамиз. Етказиб бериш бизнинг зиммамизга юклатилади.

    Ўзбекистонда Sello истиқболлари

    Қўшни давлатлардан Ўзбекистонга келиб, ўз маркетплейсларини очмоқчи бўлган одамларнинг қизиқишларини кўряпмиз. Деярли ҳар ҳафта газеталарда янги маркетплейс очилиши ҳақидаги хабарларни ўқиймиз, лекин «маркетплейс» номи остида одамлар оддий интеграцияланадиган сайтлар ёки онлайн дўконларни очишади. Бизнинг мақсадимиз, мамлакатда электрон тижоратни ривожлантиришдан иборат, чунки унинг ортида келажак турибди. Бу вақт ва ресурсларни тежайди.

    Одамлар ишонадиган муносиб таклифлар етарлича бўлмаганлиги сабабли шу бизнесни ҳамкорларимиз билан ривожлантиришга қарор қилдик. Бизнинг тизимимиз оддий, қулай ва ишончли бўлиши керак, деган хулосага келдик.

    Мазкур экотизимни яратиб, сотувчи ҳам, харидор ҳам, биз ҳам манфаат кўрамиз.

    Sello — оддий, қулай ва ишончли

    Call-центр: +99878 113 09 00

    Сайт: sello.uz

    Instagram: sello.uz

    Facebook: fb.com/sello.uz

    Telegram: t.me/sellouz

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    30.11.2021, 15:00   Изоҳ (0)   29739
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳридаги Пучон университети сиртқи бўлимга абитуриентлар қабул қилишни бошлайди

    30.11.2021, 12:00

    Acıbadem’да эгизакларнинг ажратилиши ҳақидаги ҳайратланарли воқеа

    30.11.2021, 09:00

    Asialuxe Travel Мальдив оролларига бўлган туристик тўпламларнинг нархи туширилиши ҳақида эълон қилади

    29.11.2021, 15:00

    Case New Holland компанияси замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини таклиф этади

    29.11.2021, 12:00

    Seoul Mun тижорат жойларини фойдали шартлар билан муддатли тўлов асосида харид қилинг

    29.11.2021, 09:00

    Қурилиш ишлари энди бошланган ёки қурилиш жараёни давом этаётган кўп квартирали уйлардан хонадон харид қилишда нималарга эътибор бериш керак?

    27.11.2021, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёш болалар билан таътилни қандай қилиб завқли ўтказиш мумкин?

    Лайфстайл | 12 июн, 14:55

    2024 йили инсоният Иккинчи жаҳон урушидан бери энг кўп қуролли можаролар қайд этилган йилни ўтказди 

    Дунё | 12 июн, 14:45

    Кевин Де Брюйне фаолиятини Италия клубида давом эттиради — манба

    Спорт | 12 июн, 14:31

    Жибути соҳилларида 8 нафар муҳожир ҳалок бўлди

    Дунё | 12 июн, 14:30

    “Бир йилда 30 млн долларлик тилла тақинчоқ сотдик” — Тошкентдаги саноат кўргазмасидан репортаж (фото)

    Ўзбекистон | 12 июн, 14:16

    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

    Реклама | 12 июн, 12:00

    Ҳайвонот боғидаги маймунлар аёлнинг телефонини ўғирлаб, селфи тушишди (видео)

    Қўзиқорин | 12 июн, 13:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.