• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Қурилиш ишлари энди бошланган ёки қурилиш жараёни давом этаётган кўп квартирали уйлардан хонадон харид қилишда нималарга эътибор бериш керак?

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар қурилиши кескин кўпайди. Афсуски, ноқонуний қурилиш қилаётган тадбиркорлар ва янги кўп квартирали уй қураман деб фуқаролар ишончига кириб, алдов йўли билан уларнинг пулини олишни мақсад қилганлар ҳам тез-тез учрамоқда.

    Улуш киритиш асосида қурилаётган уй-жойлардан харид қилишда фуқаролар билиши керак бўлган муҳим ҳолатлар бор.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 майдаги «Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги ПҚ 4732-сон қарорига асосан улуш киритиш асосида қуриш электрон платформаси шакллантирилган.

    Уй сотиб олаётган фуқаро Қурилиш вазирлигининг электрон платформасидан https://mc.uz/ulushdor/ ушбу ҳавола орқали хусусий тадбиркорлар томонидан қурилаётган уйнинг рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини текшириши керак. Юқорида кўрсатилган ҳавола орқали ҳамма учун очиқ бўлган мажмуа номи, қурувчи ташкилот номи, манзили ва шу каби маълумотларни олиш мумкин.

    Қурилиш ташкилотлари қай тартибда рўйхатдан ўтказилади?

    Қурилиш ташкилоти қурилаётган уйнинг маълумотларини электрон тартибда платформага юклайди, шундан сўнг ваколатли органнинг масъул ходими маълумотларни кўриб чиқади ва 3 иш куни ичида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

    Электрон рўйхатга киритиш учун қурувчилар қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:

    • кўп квартирали уйларни қуриш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкаси ва қурилиш ишларини амалга оширишга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;
    • қурилиш мажмуасига кирадиган кўп квартирали уйлар ва бошқа қурилиш объектлари қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ўз молиявий ресурслари ёки мазкур маблағларга ёхуд унинг етишмаётган қисмига кредит ажратиш ҳақида банк кафолат хатининг мавжудлиги;
    • қурилиш мажмуаси учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ва ижобий экспертиза хулосасининг мавжудлиги;
    • техник ва муаллифлик назорати ҳамда давлат назоратини амалга ошириш бўйича тегишли шартномаларнинг тузилганлиги;
    • улушдорлар томонидан киритилган маблағларни жалб қилиш учун тижорат банкида алоҳида ҳисобварақ очилганлиги.
    Президент қарорига асосан ташкил этилган электрон платформа кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш бозорини тартибга солиш, уй харид қилаётган фуқароларни максимал даражада рисклардан ҳимоялаш мақсадида фаолият олиб бормоқда. Рўйхатдан ўтган қурилиш ташкилотлари юқорида кўрсатилган талабларга асосан қурилиш жараёнини олиб бораётган бўлади.

    Қурилиш давомида фуқаролар маблағини қурилиш ишларига жалб қилаётган қурилиш ташкилотлари электрон платформада рўйхатдан ўтиши шарт. Рўйхатдан ўтмасдан туриб, қурилиш ишларига фуқароларнинг маблағларини жалб қилиш мумкин эмаслиги белгиланган ҳамда электрон платформадан рўйхатдан ўтмаган қурилиш ташкилотлари қураётган кўп қаватли турар жой мажмуасини реклама қилиши ҳамда улушдорнинг маблағларини қурилишга жалб қилиши мумкин эмас.

    Бино эксплуатациясининг кафолат муддати 2 йил бўлиб, уйлар фойдаланишга топширилгандан сўнг қурилиш ташкилоти бино эксплуатациясини амалга оширади.

    Шунингдек, қарорга асосан улушдор фуқаролар қуйидагиларга:

    • қурилиш объектидаги қурилиш ишлари ҳолати билан танишишга;
    • шартнома шартлари бажарилиши бўйича қурувчидан ёзма шаклда маълумот талаб қилишга;
    • қурилиш объектларини қуриш устидан техник, шунингдек, маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назоратни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахсларни ёки мутахассисларни жалб қилиш орқали амалга оширишга ҳақли.
    Қурилиш устидан давлат назорати Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиб борилади.

    Кўп квартирали уй-жойларни улуш киритиш асосида қураётган қурилиш-пудрат ташкилотлари юқоридаги қарорга асосан фаолият олиб боришлари лозим.

    Веб-сайт

    Instagram

    Facebook

    Telegram

    YouTube 

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    27.11.2021, 18:00   Изоҳ (0)   40834
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2021 йил 24 ноябрь — realme бренди GT флагманлар серияси савдосини расман йўлга қўйди

    27.11.2021, 15:00

    Alfraganus: Кафолатланган ижарачиларга эга сўнгги 50 та дўкон қолди

    27.11.2021, 09:00

    МДҲга аъзо давлатларнинг II Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтди

    26.11.2021, 19:30

    Prestige Gardens бизнес класс мажмуасидан хонадон сотиб олиб, фойдали сармоя киритишга шошилинг

    26.11.2021, 18:00

    «Гидропроект» акциядорлик жамиятининг 90 йиллик юбилейи бўлиб ўтди

    26.11.2021, 16:30

    «Сариқ ҳафта»да иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ! 30 ноябргача Texnomart’да техникани 80 фоизгача чегирма билан харид қилишингиз мумкин

    26.11.2021, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.