Қурилиш вазирлиги томонидан Австриянинг SPDM ташкилоти раҳбари Вольфганг Майерхофер ҳамда унинг ўринбосари Анна Майерхоферлар Жиззах вилоятидаги туристик зона объектлари билан таништирилди.
Шу билан бирга ўтказилган ўрганиш натижалари ҳамда истиқболда туристик зонани лойиҳалаштириш бўйича бирламчи концептларни тайёрлаш юзасидан 26 ноябрь куни Қурилиш вазирининг ўринбосари Н. Бабаев билан учрашув ўтказилди.
Мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «‘Зомин’ туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ 6201-сон фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, тоғли ҳудудларнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, халқаро умуммавсумий курортлар, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш, янги иш ўринларини ташкил этишдан иборат.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)