Марказий банк 30 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,99 сўмга кўтарилиб, 10 787,03 сўмни ташкил қилди. Евро 33,90 сўмга кўтарилиб, 12 174,24 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 19,47 сўмга кўтарилиб, 10 777,04 сўмни ташкил қилганди. Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати қаторасига учинчи кун ошмоқда.
Тижорат банкларида эса 29 ноябрь куни доллар курси биринчи марта 10 830 сўмга қадар кўтарилди. Ўзбекистонда ушбу валюта курси 2022 йилда 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин.
Изоҳ (0)