• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Беларусь полицияси жуда яхши. Беларуснинг ўзи эса жуда чиройли». Африка ва Яқин Шарқдан келиб, Минскда қолиб кетган минглаб мигрантлар қандай яшаяпти ва нима хоҳлаяпти?

    Беларусь ва Европа Иттифоқи чегарасидаги миграцион инқироз бошланганига бир неча ой бўлди. Африка ва Яқин Шарқдан келган минглаб қочоқлар ҳамон Беларусда қолмоқда. Уларнинг айримлари чегарани ёриб ўтишга бир неча бор уриниб кўрди, бироқ бу уринишлар муваффақиятсиз тугади. Кўпчиликнинг Европа Иттифоқига кириб олиш умиди сўнган ва ўз ватанига қайтишга қарор қилган, чунки бошқа чора йўқ. Meduza мухбири билан суҳбатда бўлган қочоқлар нима сабабдан ўз юртини ташлаб келгани, нега Европага интилаётгани ва энди нима қилмоқчилиги ҳақида ҳикоя қилди («Дарё» эса бу ҳикояларни ўзбек тилига ўгирди).

    Galleria савдо маркази олдидаги мигрантлар, 2021 йил 13 ноябрь.

    Galleria савдо маркази олдидаги мигрантлар, 2021 йил 13 ноябрь.
    Фото: LETA / Meduza

    «Брузги» чегара-ўтказиш пункти яқинидаги қочоқлар лагери 18 ноябрь куни ҳувиллаб қолди. Беларусь чегара хизмати хабарига кўра, муҳожирлар чегара яқинидаги «транспорт-логистика маркази ҳудудига кўнгилли равишда кўчиб ўтган». Бу — ерга ёйиб ташланган матрасларда икки минг киши ухлайдиган бир омбор. «БелТА» давлат ахборот агентлиги маълумотларига кўра, у ерда муҳожирлар егулик, ичимлик сув, кийим-бош ва ҳатто коронавирусга қарши вакцина билан таъминланмоқда.

    Яна бир неча юз нафар мигрант ватанига учиб кетган. Масалан, 400 га яқин ироқлик Iraqi Airways авиакомпаниясининг махсус эвакуация рейси орқали уйига қайтиб кетган.

    Бироқ Беларусда ҳали ҳам етти мингга яқин қочоқ бор. Уларнинг асосий қисми Ироқ, Сурия ва Ямандан. Беларусь расмийлари «ҳеч ким куч билан қувиб солинмаслиги»ни таъкидламоқда. Александр Лукашенко эса Германияга ҳеч бўлмаса икки минг киши учун эвакуация коридори ташкил этишни таклиф қилди. Берлин бу таклифни рад этди.

    «Бу ерда ерости ўтиш жойлари кўп экан. Ўша ерда тунайверамиз»

    Европага интилаётган Минскдаги қочоқларнинг шаҳар марказидаги Galleria савдо маркази олдида тўпланиши одатга айланган. Савдо маркази эшикларига аллақачон: «Сайёҳлик рюкзаклари билан кириш тақиқланади», деган эслатмалар осиб қўйилган.

    Исиниш ёки тамадди қилиш учун ичкарига кирмоқчи бўлганлар буюмларини ё ерости ўтиш жойларида, ёки савдо маркази деворлари этагида қолдиради — шунда ичкаридан қўриқчи чиқиб, буюмлар ва сумкаларни олишни талаб қилади. Яна биров эса рюкзагини шундай ерга ташлаб ҳам кетаверади.

    Ўша ерости ўтиш жойларида пули қолмаган қочоқлар тунайди. Ҳали озгина бўлса-да пули борлар эса хостелларга жойлашган. Ҳам пули бор, ҳам Беларуснинг ҳақиқий визасига эга мигрантлар эса расмий равишда меҳмонхоналарга жойлашади.

    Аммо уларнинг ҳеч бирида «энди нима қилиш керак?» деган саволга аниқ жавоб йўқ. Meduza мухбири билан суҳбатлашган қочоқларнинг баъзилари уйга қайтишга қатъий қарор қилганини айтди. Бошқалари эса ҳали ҳам «Европа Иттифоқи биз учун ўз чегараларини очади», деган умидда.

    Айни вақтда, Минскда қолиб кетган мигрантларнинг жуда кўпи журналистлар билан мулоқотни хоҳламайди, шунчаки хоҳламайди. Нега ОАВ билан гаплашишни хоҳламайсиз, деган саволга жавоб бераркан, қочоқлардан бири асабийлашиб, лекин оддий қилиб: «Ироқ», — деб жавоб беради.

    Ироқ Курдистони (мамлакат шимолидаги мухторият)дан келган яна бир 26 ёшли қочоқнинг тушунтиришича, охир-оқибат барибир уйга қайтишга мажбур бўлса, журналистлар билан гаплашгани учун ватанида «муаммолар пайдо бўлиши мумкин».

    Meduza’нинг суҳбатдоши Беларусга икки ҳафта аввал дўстлари билан бирга келган. Улар бир чодирда олти киши тунагани ҳолда, бир неча кунни Гродно ва Брест атрофидаги ўрмонларда ўтказган. Уларни чегарага Беларусь ҳарбийлари ўтказмаган, камига чегарачилар қочоқларнинг СИМ-карталари ва пауэрбанкларини олиб қўйган ва автобусга ўтирғазиб, яна ўрмонга олиб бориб ташлаган.

    Улар Минскка маҳаллий аҳолининг ёрдами билан бир амаллаб қайтиб олган. Брест остонасидаги бир қишлоқда қочоқларга кийим беришган, бошқа қишлоқда эса егулик. «Қандайдир беларус йигити» эса пойтахтга қандай етиб олиш мумкинлигини уларга тушунтирган.

    Минскда қолиб кетган ироқлик қочоқларнинг сўзларига кўра, Беларусь орқали Европа Иттифоқига кириб олишга уриниб кўришга уларни Ироқдаги вазият — ишсизлик, коррупция, «бир тийинга қиммат таълим» ҳамда ироқликларнинг «ҳеч қандай ҳуқуқлари йўқ»лиги мажбур қилган.

    «Ироқда мактабни тугатгач, қиладиган ишнинг ўзи йўқ. Ёшим 26 да, лекин на ишим ва на пулим бор, бир долларим ҳам йўқ», — дейди Meduza’нинг суҳбатдошларидан бири, «нега уйингизни тарк этдингиз?» мазмунидаги саволга жавоб бераркан.

    Беларусга келиш учун у ака-укалари ва дўстларидан қарз олган. Минскка етиб олиш учун ёрдам берадиган сайёҳлик агентликларининг хизматлари — чипталар, Беларусь визасини расмийлаштириш, меҳмонхона харажатлари — бир неча минг долларга тушади. Мигрантларни Беларусга олиб келаётган Ироқ турфирмалари ўз мижозларига уларнинг Евроиттифоққа ўтиб олишига Беларусь чегарачилари ёрдам беришини ваъда қилади. Аслида ҳаммаси бошқача, ваъда қилинганидек эмаслигини ироқликлар Польша чегарасига етиб келгачгина англаб етмоқда.

    Мавзуга доир: Литванинг айни вақтдаги энг асосий муаммоси — Беларусдан келаётган ноқонуний муҳожирлар. Улар 39 бараварга кўпайди

    Ҳозир қочоқлар Минскка чодирлар тикмоқчи: «Бу ерда шунча ерости ўтиш жойлари бор экан. Ўша ерларга бориб, ичида ухлайверамиз». Кейин нима қилиш керак — буни ўзлари ҳам билмайди. «Польша чегарани очиб қолар, деб умид қиляпмиз», — дейди улардан бири.

    Meduza суҳбатлашишга муваффақ бўлган бошқа бир курднинг Беларусда яшаётганига бир ойдан ошган ва у Польша чегарасини ёриб ўтишга бир неча бор муваффақиятсиз уриниб кўрган. «Лекин Беларусь полицияси жуда яхши — ҳар куни бизга, болаларимизга егулик ва сув бериб туришди. Ва Беларусь жуда чиройли!», — дейди, кўтаринкилик билан.

    У ҳозир кунига 120 доллардан тўлаб, хостелда яшаяпти. Meduza суҳбатдошининг айтишича, у Германияга етиб олиш учун яна бир бор уриниб кўради, шу сафар ҳам ўхшамаса, у ҳолда Ироққа қайтади: «Лекин Ироқда ҳаёт жуда оғир. Ироқда менинг ҳаётим йўқ эди».

    Савдо маркази олдидаги мигрантлар, 2021 йил 13 ноябрь.

    Савдо маркази олдидаги мигрантлар, 2021 йил 13 ноябрь.
    Фото: LETA / Meduza

    Яна бир қочоқ — 33 ёшли сурияликнинг сўзларига кўра, у Беларусга 20 кун аввал келган. Шундан 15 кунни ўрмонда ўтказган. Польша билан чегарани кесиб ўтишга бир неча бор ҳаракат қилган, Гроднодаги чегарада ҳам, Брестдагисида ҳам бўлган. «Чегара бўйлаб 200 километр юрдик. Аммо Польша чегарачилари бизни ортга қайтариб юборди, телефонимни синдиришди», — шикоят қилади у.

    Шундан сўнг, айтишича, у бошқа қочоқлар гуруҳи — «300 киши, 30 бола» — билан чегарадаги қочоқлар лагерига жойлашиб олмоқчи бўлган, аммо буни ҳам уддалолмаган. Таъкидлашича, «Беларусь полициячилари ва ҳарбийлари» уларга: «Йўқ, Минскка ҳам эмас, лагерга ҳам эмас — борсанглар, Польша ё Литвага боринглар», деб айтган.

    «Биз уларга: ‘Биз ўляпмиз. Илтимос’, дедик. Овқатимиз қолмаганди, сувни дарёдан олиб ичаётгандик. Лагерга киришимиз керак эди, у ерда сув бор. Эҳтимол, бир-икки аскар: ‘Майли, лагерга бораверинглар’, деган бўлиши мумкин, лекин унвони каттароқ ҳарбийлар: ‘Йўқ, кетинглар’, деб туриб олди», — дея эслайди у.

    Meduza суҳбатдошининг акаси ва опаси аллақачон Германияга кўчиб кетган, аммо энди ўзининг Европа Иттифоқига кира олишига ишончи кўп ҳам комил эмас. «Биз камбағал эмасмиз, — алоҳида таъкидлайди у. — Пулимиз, бизнесимиз бор. Сурияда катта компаниям бор, бизнесменман. Porsche Cayenne машинам бор, лекин у ерда келажагим йўқ».

    Мавзуга доир:

    • Ироқ, Сурия, Яман, Ливан, Ливия ва Афғонистон фуқароларининг Ўзбекистон орқали Беларусга парвози вақтинча чекланди
    • Беларусда Ироққа қайтишни истамаган муҳожирлар митинг уюштириб, уларни Европа Иттифоқига киритишни талаб қилди (видео)
    • Польша—Беларусь чегарасидаги муҳожирлар акс этган фотолар тарқалди. Еврокомиссия Беларусни мигрантлар оқимини уюштирганликда айбламоқда
    • Беларусдан Польшага кетаётган қочқинлар карвонини акс эттирувчи видеолар тарқалди. Польша ҳукумати чегарани бузишга тайёргарлик ҳақида огоҳлантирди (видео)
    • Миграция инқирозида Лукашенконинг айби йўқ. Аммо у Европага кетадиган Россия газини узиб қўймаслиги керак. Путин ҳафтанинг энг муҳим мавзуси ҳақида фикр билдирди

    28.11.2021, 22:58   Изоҳ (0)   57535
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Канадада кўл юзасини ғаройиб музли шарчалар қоплади (видео)

    28.11.2021, 21:57

    Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра ҳукмрон партия етакчилик қилмоқда

    28.11.2021, 21:10

    Коронавируснинг ЖАРда топилган «омикрон» штамми Австралияга етиб борди. Исроил ўз чегараларини 2 ҳафтага ёпди

    28.11.2021, 18:48

    Альбатрослар — жуда вафодор қуш. Аммо глобал исиш сабаб, афтидан, улар орасида ажрашишлар кўпайган

    28.11.2021, 17:47

    Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчилари жазоланишини билдирди

    28.11.2021, 16:50

    «Толибон» 2022 йилда қизлар учун мактаблар очишни режалаштирмоқда

    28.11.2021, 16:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Систит — бу уят эмас!


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 4 июнь куни 40 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 3 июн, 10:45

    Модричга А Сериянинг номдор клуби қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 3 июн, 10:44

    Рэпер Дрейк бриллиантлар билан қопланган Nokia телефонини намойиш қилди

    Мусиқа | 3 июн, 10:37

    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!

    Реклама | 3 июн, 10:30

    Ҳиндистонда ёмғир ва тошқинлар сабабли 30 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 3 июн, 10:27

    Жанубий Кореяда президентлик сайлови бошланди. Номзодлар ким? 

    Дунё | 3 июн, 09:58

    ЕЧЛ. Энг кўп голли вазият яратган футболчилар (топ-10)

    Спорт | 3 июн, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.