Канаданинг Манитоба кўлида ноёб табиат ҳодисаси рўй берди, кўл юзасини музли шарчалар қоплаб олди, деб ёзмоқда CBC.
Одатда текис бўлиб музлайдиган юзага энди худди шағал ва тошлар тўкилганга ўхшаб қолган.
Гласиолог Жефф Каванонинг тушунтиришича, шамол музлаётган сувни «суриб», йирик томчиларни юмалатиб кетиши натижасида шундай шакл ҳосил бўлган. Мазкур ҳодиса ҳаво ҳароратининг тез пасайиши, юзаси очиқ сув ва маълум бир тезликдаги шамол комбинацияси таъсирида рўй беради.
Изоҳ (0)