Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Санкт-Петербург—Наманган йўналиши бўйича учган самолёт экипажи бортидаги йўловчилардан бирининг муддатдан олдинги туғруғини қабул қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкентского неба» канали хабар берди.

Фото: «Anhor.uz»

Фото: «Anhor.uz»

«Санкт-Петербург—Наманган йўналиши бўйича учган Россиянинг ‘Аэрофлот’ авиакомпаниясига тегишли самолёт экипажи Нижний Новгород шаҳридаги Чкалов аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бунга йўловчилардан бирида эрта тўлғоқ бошлангани сабаб бўлган», — дейилади хабарда.

Туғруқ экипаж томонидан қабул қилинган, бола ва онанинг аҳволи яхши. Шундан сўнг, самолёт Наманганга парвозини давом эттирган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг ноябрида Пекин—Тошкент йўналиши бўйлаб ҳавога кўтарилган CZ6027 рейси самолёт бортида ўзбекистонлик аёл фарзандини дунёга келтирган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар