Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» террорчилик ташкилотининг яширин жамоати аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Маълум қилинишича, 23 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» террорчилик ташкилотининг яширин жамоати аъзолари мазкур ташкилот ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланган ва улар қўлга олинган.

Улар жамоат бўлиб шаклланишлари давомида турли диний экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг ғоявий раҳнамолари ҳисобланган Абдуллоҳ Зуфар ва Содиқ Самарқандийнинг аудио ва видео маърузаларини тарқатган ҳолда сафларини кенгайтириш билан шуғулланган.

Бундан ташқари, жамоат аъзолари Суриядаги жангариларга ёрдам бериш мақсадида моддий маблағларни тўплаб келган ва уларнинг сафларига қўшилишни мақсад қилган.

Қайд этилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар