Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Франция чемпионатининг 14-тур доирасида ўтиши белгиланган «Лион» ва «Марсель» ўртасидаги баҳс мезбон жамоа мухлисининг Димитри Пайетга сув идиши отиши туфайли тўхтатилди.

Скрин: «Sports.ru»

Скрин: «Sports.ru»

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида «Лион» жамоаси мухлиси бурчак зарбасини амалга оширишга тайёрланаётган Димитри Пайетнинг бошига сув идиши улоқтирди.

Майдонга дарҳол шифокорлар тушди.

Скрин: «Sports.ru»

Скрин: «Sports.ru»

Бош ҳакам Рудди Буке футболчиларни майдондан олиб чиқиб кетди, лекин усиз ҳам «Марсель» жамоаси майдондан чиқиб кетмоқчи эди. Журналист Жюлен Лораннинг сўзларига кўра, Лига 1 ўйинни охиригача етказиб қўйишни сўраган.

«Бу алоҳида вазият эди. Тартибсизлик келтириб чиқарган мухлис қўлга олинди. Ўйин давом эттирилади. Аммо такрорий биринчи ҳодисадаёқ ўйин тўхтатилади. Биз сизга ишонамиз», — дея эълон қилди стадион сухандони.

«Лион» ўйинни давом эттиришга тайёр эди (футболчилар чигал ёзди машқларини бажариш учун чиқди ҳам), лекин «Марсель» майдонга чиқишни истамади.

Тьерри Анри ғазабда: «‘Лион’ — ‘Марсель’ учрашуви — турнинг безаги. Одамлар бу ўйинни томоша қилади. Яна аҳмоқлар сабаб тўхтатилган ўйинни кўряпмиз. Инглизлар, испанлар ва итальянлар Франция чемпионатида бундай воқеаларни кўришини хоҳламайман».

Ўйин қачон ўтказилиши маълум эмас.

Ушбу ҳолат юзасидан Франция профессионал футбол лигаси (LFP) тартиб-интизом қўмитаси дастлабки санкцияларни эълон қилди. Унга кўра, «Лион» кейинги уй ўйинини мухлисларсиз стадионда ўтказади. Кейинги санкциялар, ўйинни ўтказиш ёки ўтказмаслик масаласи борасидаги якуний қарор 8 декабрда эълон қилинади.

Франция стадионларида тартибсизликлар тез-тез содир бўлади. Бу мавсум уларнинг учтасида «Марсель» иштирок этган

Франциялик мухлислар трибунада тартиб-интизом сақлашни унутиб қўяди, 2021/22 йилги мавсумда бу жиддийроқ тус олди.

Лига 1 нинг учинчи тури доирасидаги «Ницца» — «Марсель» учрашуви қаҳрамони ҳам Димитри Пайет бўлганди.

75-дақиқада Димитри Пайет ўзи томон улоқтирилган буюмни трибунага қайта отганидан сўнг, бир нечта мухлис майдонга югуриб чиқади. «Марсель» футболчилари Пайетни ҳимоя қилиб, уларга қарши чиқади.

Ҳатто, Сампаолининг ёрдамчиси Хорхе Десио «Ницца» мухлисининг юзига зарба беради. Иккала жамоа ҳам кийим алмаштириш хонасига йўл олади, «Ницца» президенти Жан-Пьер Ривер мухлисларни стадионни тарк этишга кўндиради. «Марсель» ўйинни давом эттиришни истамади ва учрашув 27 октябрда Труада қайтадан ўтказилди.

22 сентябрда чемпионатнинг 7-турида «Анжер» — «Марсель» (0:0) баҳсидан сўнг мухлисларнинг оммавий тўқнашуви юз берди. Марселлик мухлислар финал ҳуштагидан сўнг майдонга югуриб чиқди.

30 сентябрь Европа Лигасидаги «Марсель» — «Галатасарой» (0:0) ўйини трибунадаги тартибсизликлар сабаб бир муддат тўхтатилди. Биринчи бўлимда иккала жамоа мухлислари бир-бирига фаерлар улоқтирди, шу сабабли ўйин 8 дақиқа тўхтаб қолди.

Ушбу воқеа сабаб Франция полицияси «Марсель» мухлисларига 9-турда бўлиб ўтган «Лилл»га қарши сафар ўйинига боришни тақиқлаб қўйди.

Франция чемпионатининг 11-турида «Сент-Этьен» ва «Анжер» ўртасидаги баҳс режалаштирилганидан бир соат кейин бошланди. Ўйин олдидан мезбонлар мухлислари жамоа раҳбарияти ва мураббий Клод Пюелнинг қарорларига қарши намойиш ўтказди. Улар майдонга фаерлар отди ва дарвоза тўрларини ёқиб юборди. Ҳакам Антони Готе жамоаларни майдондан олиб чиқиб кетди, стадион ходимлари эса дарвоза тўрларни алмаштиришга киришди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

24 октябрда яна Марселда кўнгилсиз воқеа содир бўлди. «ПСЖ»га қарши ўйинда мухлислар майдонга турли буюмларни улоқтирди, натижада полиция ходимлари бурчак зарбаси тепаётган Неймарни қалқонлар билан ҳимоялашига тўғри келди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Қайғули статистика: «Марсель»нинг Лига 1 да еттита меҳмондаги ўйинидан учтасида трибунадагилар майдонга турли предметларни улоқтирди, Марселда бўлиб ўтган ўйинларнинг иккитасида эса маҳаллий мухлислар тартибсизлик келтириб чиқарди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар