• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда таркибида хавфли зараркунандалар аниқлангани сабабли 775 тонна картошка йўқ қилинди

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг 25 сентябридан бошлаб Эрон ва Покистондан олиб кирилаётган картошкаларда карантин аҳамиятига эга ўта хавфли зарарли организмлар — олтинранг ва нимранг нематодалар билан зарарланиш ҳолатлари тизимли равишда аниқланмоқда. Бу ҳақда 19 ноябрь куни бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот котиби Сабина Садинова маълум қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон ҳар йили Россия, Қозоғистон, Покистон, Эрон ва Қирғизистондан 400 минг тоннага яқин картошка импорт қилади. 2021 йилнинг август ойидан бугунги кунга қадар республика ҳудудига 110 минг тонна картошка олиб кирилган бўлиб, шундан 104 минг тонна маҳсулотга фитосанитар талабларга мувофиқлиги тўғрисида сертификатлар тақдим этилган.

    Шу билан бирга, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан хавфли нематодалар аниқланган картошка маҳсулотининг 3 525 тоннаси (3,2 фоизи) тезкор равишда экспортёр давлатга қайтарилган. 775 тонна маҳсулотни эса (0,7 фоизи) тадбиркорлик субъектлари томонидан қайтариш имконияти йўқлиги туфайли махсус объектларда йўқ қилинган.

    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга биноан агентлик томонидан Эрон ва Покистонга Ўзбекистон фитосанитария талабларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан эътирозномалар юборилган. Покистон барча касаллик аниқланган юкларнинг фитосанитар сертификатларини ўрганиб чиқиб, уларнинг қалбакилаштирилганини аниқлаган.

    Хусусан, Покистондан олиб келинаётган картошкалар Афғонистон ҳудудида қайта тақсимланиб, бошқа давлатларда етиштирилган картошка билан аралаштирилаётгани, мазкур картошка истеъмол учун эмас балки озуқа-ем сифатида фойдаланиладиган картошка экани тўғрисида ҳам хабарлар мавжуд.

    Эрондан импорт қилинаётган картошкада нематодалар аниқлангани юзасидан эса агентлик вакиллари ва маҳаллий тадбиркорлардан иборат делегация ушбу мамлакатга ташриф буюриб, Эрон Карантин хизмати билан музокаралар ўтказган. Учрашувларда томонлар ички ва ташқи карантин назорати, лаборатория таҳлиллари, зарарсизлантириш усуллари муҳокама қилинган.

    Шунингдек, экспортга йўналтирилган картошка етиштириладиган ҳудудларнинг фитосанитар ҳолатини кўздан кечириш ва карантин объектларидан ҳоли бўлган картошка маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб кирилиши учун тадбиркорларга кўмаклашиш каби масалалар юзасидан музокаралар олиб борилган.

    Натижада тилларанг нематодалардан ҳоли бўлган экин майдонларидан картошка етказиш ва фитосанитар хавфсизлиги кафолатланган ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳамда импортёрлар рўйхатини тақдим этилишига келишиб олинган.

    Маълумот учун, олтинранг ва нимранг нематодалар картошка ва бошқа турдаги полиз экинлари ҳосилдорлигини йўққа чиқаради. Нематодаларга қарши курашишда самарали кимёвий воситалар мавжуд эмас. Зараркунандалар тарқалган ҳудудларда 30 йилгача картошка ва полиз экинларини етиштириб бўлмайди. Бундан ташқари, помидор, бақлажон, булғор қалампири, картошка ва бошқа маҳсулотларни Евросиё иқтисодий иттифоқига экспорт қилиш билан боғлиқ муаммолар юзага келиб, чекловлар жорий этилиши эҳтимоли юқори.

    Халқаро экспертларнинг ҳисоб-китобига кўра, нематодаларнинг қишлоқ хўжалиги экинларига йиллик зарари бутун дунё миқёсида 100 миллиард доллардан ошмоқда.

    Аммо EastFruit маълумотларига кўра, агар Покистон ёки Эрондан картошка олиб киришга тақиқ қўйилса, уларнинг ўрнини бошқа йирик етказиб берувчи мамлакатлар — Россия ва Қозоғистон билан алмаштириш қийин бўлади. Чунки, Россия ва Қозоғистонда ушбу маҳсулот нархи тез ўсиб бормоқда.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда гўшт ва картошка маҳсулотлари нархини арзонлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

    21.11.2021, 21:14   Изоҳ (0)   52328
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда октябрь ойида кўчмас мулкка бўлган талаб яна ошгани ва бунинг сабаби маълум қилинди

    21.11.2021, 19:14

    Фарғонада яна бир йигит тотализаторда ютқазиб қўйиб, ўзини осгани айтилмоқда

    21.11.2021, 18:18

    Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди

    21.11.2021, 17:12

    Фарғонада қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

    21.11.2021, 14:06

    Фото: Ислом Каримов қиёфадоши

    21.11.2021, 13:36

    Ўзбекистонда октябрь энг кам бензин ишлаб чиқарилган ойлардан бири бўлди

    21.11.2021, 13:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда квартирасини қиморхонага айлантирган шахс қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 7 август, 19:16

    France Football. “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини учун даъвогарлар рўйхати маълум бўлди

    Спорт | 7 август, 19:09

    Актёр Бред Питтнинг онаси 84 ёшида вафот этди

    Шоу-бизнес | 7 август, 19:05

    АҚШда Россия манфаатларига жосуслик қилган ҳарбий қўлга олинди

    Дунё | 7 август, 19:00

    “Орол денгизи қисқариши бир миллион киши саломатлигига хавф солмоқда” — Азиз Абдуҳакимов

    Ўзбекистон | 7 август, 18:53

    Исрол бункерга киритмагани учун бадавийлар ўзларига қўлбола бомбапаноҳ қурди (фото)

    Дунё | 7 август, 18:51

    Фарғонада Қўриқлаш бўлими ходими чўкаётган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди 

    Ўзбекистон | 7 август, 18:43

    OpenAI ChatGPT-5 моделини чиқариш арафасида

    Дунё | 7 август, 18:40

    Мактаб бозори: янги ўқув йили арафасида пулни тежашга ёрдам берувчи 10 та тавсия

    Лайфстайл | 7 август, 17:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.