Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 17 ноябрь куни қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, фуқаро Қ.К яшаш хонадонида 3 нафар шахсга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берган. Қўлга олинган шахслардан 32 дона ўйин картаси ва 870 минг сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Қ.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ (0)