• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркманистонда COVID-19 йўқ деб айтган Гурбангули Бердимуҳамедов пандемияни сиёсийлаштирмасликка чақирди

    Туркманистон президент Гурбангули Бердимуҳамедов 18 ноябрь куни Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтган Шимолий Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Халқаро форумда видеоалоқа орқали иштирок этди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    «Туркманистон Форумга Евросиёдаги иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик векторларини муҳокама қилиш ва ривожлантириш учун муҳим халқаро платформа, шунингдек, Корея билан икки ва кўп томонлама форматдаги ўзаро манфаатли иқтисодий шерикликнинг муваффақиятли давоми сифатида қарайди», — деди Бердимуҳамедов.

    Гурбангули Бердимуҳамедов пандемия мавзусига тўхталар экан, «дунё ҳамжамияти, афсуски, унга ўз вақтида самарали қарши тура олмади», деб куйинди. У «жаҳондаги барча давлатларнинг интеллектуал, моддий, молиявий ва бошқа ресурсларини бирлаштириш орқалигина» пандемияни енгиш мумкинлигини қўшимча қилди.

    Туркманистон раҳбари «коронавирус муаммосини сиёсатдан бутунлай олиб ташлаш» ва «пандемиядан давлатлараро муносабатларда таъсир ўтказиш воситаси сифатида фойдаланишни тўхтатиш»га чақирди.

    Бердимуҳамедов БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида – ЖССТ раҳбарлигида коронавирус этиологиясини ўрганиш, COVID-19 келтириб чиқарадиган касалликларни даволаш ва олдини олиш соҳасида мақсадли ишларни олиб бориш бўйича билдирган ўз ташаббусларини эслатиб ўтди.

    Маълумот учун, Туркманистон ўз ҳудудида коронавирус инфекцияси мавжудлигини тан олмаганди. Дунёда фақат иккита давлат — Туркманистон ва Шимолий Корея ҳукуматининг расмий маълумотларига кўра, бу мамлакатлар глобал пандемиядан зарар кўрмаган.

    Шунингдек, Туркманистон Жанубий Корея билан соғлиқни сақлаш, «яшил» ривожланиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги каби соҳалардаги самарали ҳамкорликни юксак қадрлаши таъкидланди.

    «Гуманитар соҳа – биргаликдаги саъй-ҳаракатларни талаб қиладиган майдон. Бу йўналишда катта салоҳиятга эга Туркманистон ва Корея яқин келажакда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни бошлаши мумкин бўлади, бу эса ‘Янги Шимол сиёсати’ни амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшади», — деди давлат раҳбари.

    Гурбангули Бердимуҳамедов 2020 йилги форумдаги нутқида жанубий кореялик ишбилармонларга мурожаат қилиб, уларни «Туркманистон бозорига фаолроқ киришга» чорлаб, уларга қулай меҳнат шароитларини яратиш ва максимал даражада ёрдам беришни ваъда қилган эди.

    18 ноябрь куни Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва унинг кореялик ҳамкасби Чон Ий Ён ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди, дея хабар беради Туркманистон ТИВ.

    Вазирлар, шунингдек, 30 ноябрга белгиланган 14-Марказий Осиё—Корея ҳамкорлик форуми кун тартибини ҳам муҳокама қилган.

    Эслатиб ўтамиз, ЖССТ Туркманистоннинг мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари йўқлиги ҳақидаги даъвосини шубҳа остига қўйган. «Вирус пандемия сифатида қарийб икки йилдан бери бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда. Илмий жиҳатдан у Туркманистонда тарқалмагани даргумон», — дейди ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича катта ходими Кэтрин Смоллвуд.

    Доктор Смоллвуднинг муносабати ЖССТнинг Туркманистон баёнотига биринчи оммавий эътирозидир, чунки мамлакатда норасмий манбалар COVID-19 ҳолатлари сони ортиб бораётгани ҳақида хабар бермоқда. Сентябрь охирида Туркманистон фуқаролари ЖССТга мурожаат қилиб, ундан Туркманистон ҳукуматини COVID-19 ни тан олишга мажбур қилишни сўраган эди.

    Мавзуга доир:
    • Бердимуҳамедов Туркманистонда коронавирус борлигини ҳалигача инкор этмоқда, аммо эпидемиологик хавфсизликка жавобгар вазирларни ишдан бўшатди
    • Туркманистонда 50 ёшдан катталарнинг ҳудудлар бўйлаб ҳаракатланиши тақиқлаб қўйилди

    20.11.2021, 08:53   Изоҳ (0)   13424
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда дунёдаги энг биринчи ядровий сувости кемаси таъмирланади

    19.11.2021, 22:44

    Россияда QBF молиявий пирамидаси омонатчиларни миллионлаб долларга чув туширди. Жабрланганлар орасида генераллар, вазирлар ва таниқли балерина Анастасия Волочкова

    19.11.2021, 20:26

    Австрияда бутун мамлакат бўйлаб локдаун эълон қилинди. Ҳукумат мажбурий вакцинацияни режалаштирмоқда

    19.11.2021, 19:56

    Саакашвили Гори шаҳридаги ҳарбий госпиталга ўтказилади

    19.11.2021, 19:25

    Эрон АҚШнинг Теҳронга қарши киритган янги санкцияларини қоралади

    19.11.2021, 18:40

    Бразилияда ўрмонларнинг кесилиши 15 йил ичида рекорд даражага етди

    19.11.2021, 17:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35

    Сунъий интеллект чатботлари билан доимий мулоқот психозни келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 8 август, 20:20

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.