Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилоятидаги туманлардан бирининг давлат солиқ инспекцияси бошлиғи пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Фото: Видеодан кадр

Наманган вилоятидаги туманлардан бирининг давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўзининг ҳайдовчиси номида бўлган сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 1 гектар ер майдонини бошқа бир фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг доллар талаб қилган.

ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулни хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Тошкентнинг Юнусобод тумани давлат солиқ инспекцияси катта инспектори 3,5 минг доллар пора билан ушланганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Муҳандислар хатолиги» — болалар устига қулаган бассейн томи, Москвада учувчилар айби билан ҳалокатга учраган самолёт, совет—фин урушининг якунланиши. Кун хронолог...
Маҳаллий
Қўқонда вояга етмаган қиз хонадондан 1,5 млн сўмлик тилла узук ўғирлади
Спорт
Лионель Месси мундиалдаги голлар бўйича Марадонага етиб олди. Аргентиналиклардан фақат бир футболчи ундан олдинда