Бирлашган Араб Амирликларида Inkas компанияси асосчиси сифатида танилган тадбиркор Улуғбекхон Мақсумов Ўзбекистонга Aksum брендини олиб келди. Ушбу бренд остида Чирчиқ шаҳри ҳудудида зирҳли техникаларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган, янги завод ўз фаолиятини олиб боради.
Inkas компаниясининг кўп йиллик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш мумкинки, Aksum ҳарбий-саноат компанияси зирҳли ҳарбий ва тижорат транспорт воситаларининг халқаро бозорида ижобий салоҳиятга эга.
Aksum HSK — мудофаа саноатидаги сизнинг ишончли ҳамкорингиз. Ишлаб чиқарилаётган ҳарбий моделлар ва зирҳли фуқаролик автомашиналари халқаро стандартларга мувофиқ сертификатланган.
Тинимсиз меҳнат, энг сўнгги муҳандислик ишланмалари, юқори сифатли материаллар ва кўп йиллик тажрибадан фойдаланган ҳолда Aksum HSK ўз мижозларига хавфсизлик, қулайлик ва ҳашамат нуқтаи назаридан мукаммал маҳсулотларни тақдим этади.
Aksum ҳарбий-саноат компанияси ҳукумат қўшинлари, халқаро қутқарув ва хавфсизлик ташкилотлари, молиявий тузилмалар ва юқори мартабали ва VIP мижозларни кенг турдаги моделлар билан таъминлайди.
Aksum ҳарбий-саноат мажмуаси қуйидаги маҳсулотлар ассортиментини таклиф этади: Люкс синфига оид зирҳли автомашиналар, зирҳли седанлар, зирҳли автобуслар, зирҳли биринчи тиббий ёрдам машиналари, зирҳли инкассаторлик автомобиллари, турли мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган зирҳли ҳарбий машиналар.
Улуғбек Мақсумовнинг янги компанияси юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, замонавий ишлаб чиқариш майдончасини тақдим этади. Барча Aksum автомобиллари жўнатилишдан олдин қаттиқ сифат назорати синовларидан ўтади. Ўзбекистон Республикаси, Чирчиқ шаҳри ҳудудида жойлашган 100 000 квадрат метр майдонга эга ишлаб чиқариш объекти бутун дунё бўйлаб автотранспорт воситаларини узлуксиз ва тез етказиб беришни кафолатлайди.
«Бизнинг асосий мақсадимиз — энг юқори тоифадаги, сифатли ва ишончли зирҳли транспорт воситаларини етказиб бериш орқали йўловчилар ва қимматбаҳо активларни ўз манзилларига бехатар етиб боришини таъминлаш. Бизга ишониб, танловда адашмайсиз», — дейди Улуғбекхон Мақсумов.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)