Шу ва бошқа минглаб рақамларни мисли кўрилмаган чегирмалар билан улаш мумкин. Таклиф фақат шу йилнинг ноябрь ойи охиригача амал қилади.
Чиройли мобил рақамлар одамларни ҳар доим мафтун этиб, завқлантириб келган. Шунинг учун кўпчилик рақамлар хоналарини қизиқарли, эслаб қолиш осон, такрорланадиган қилиб олишга интилади.
Mobiuz абонентлар — жисмоний шахслар ҳамда корпоратив мижозларга ажойиб имкониятни тақдим этмоқда. Жорий йилнинг 30 ноябрига қадар Mobiuz’нинг барча тоифадаги чиройли рақамлари (шу жумладан, энг жозибадор Gold, Super Gold, Platinum Light, Platinum, Platinum Plus ва Super Platinum тоифалари) учун катта чегирмалар амал қилмоқда.
Масалан, Platinum Light тоифасинининг асл нархи 10 миллион сўмни ташкил қилади. Ноябрь ойи охиригача абонент ойлик ёки йиллик абонент тўловига эга Mobi тарифларидан бирига уланса, бундай тоифадаги рақам нархи атиги 2 миллион сўм бўлади.
Таклифдан фойдаланиш учун абонентлар компаниянинг республика бўйича офислари ва тижорат ҳамкорларининг савдо шохобчаларига мурожаат қилишлари мумкин. Бунинг учун дақиқа, МБ ва SMSларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, у ёки бу тариф режасини танлаш кифоя.
«Чиройли рақам инсоннинг шахсий мақомини таъкидлаш, телефон орқали мулоқотга ўзгача тус бериш имконини беради. Корпоратив мижозлар учун чиройли рақам обрў келтирадиган, эслаб қолиниши осонлиги туфайли мижозларнинг янги оқимини таъминлайдиган самарали бизнес восита ҳисобланади. Mobiuz чиройли рақамлар учун чегирмалардан фойдаланиб, ушбу имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишга барчани таклиф қилади», — дейди Mobiuz бош директорининг маркетинг ва савдолар бўйича ўринбосари Лола Филатова.
Долзарб нархлар, уланиш шартлари ва рақамлар рўйхати www.mobi.uz сайтида жойлаштирилган. Рақамлар вариантлари билан https://t.me/MyMobiuz расмий Telegram каналида ҳам танишиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)