Наманган вилоятида 10 минг доллар сохта валютани шартли харидорга 6500 долларга сотмоқчи бўлган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар қилди.
Маълум бўлишича, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши кураш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Наманган вилояти божхона бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда сохта валюталарнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказган. Унда фуқаролар М.Ш. ва Н.Н.лар харидорга қалбаки пулни сотаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)