Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги «Ҳосилот» подстанциясида ёнғин келиб чиқди, дея хабар қилмоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 16 ноябрь тахминан соат 18:00 ларда «Ҳосилот» подстанциясидаги кабел каналига катта юклама бўлиши натижасида 240 миллиметрлик кабел ёнган ва туманнинг Янгиобод, Тузел, Асалобод, Қорасу, Мағзуний, Чигил, Алимкент, Авиасозлар, Мухтор Ашрафий ва Гўзал мавзеларидаги хонадонлар электр энергияси таъминотидан узилган.
«Ҳозирда юзага келган аварияни бартараф этиш ишлари бошлаб юборилган ва тахминан 3-4 соатларда электр энергияси қайта тикланади», — дейилган туман ҳокимлигининг 18:43 да берган хабарида.
Фуқаролардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, аварияга қарши махсус бригада томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилган.
«Ҳудудда электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга доир:
- «Судга бериш керак». Русланбек Давлетов электр энергиядаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани ҳақида
- Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 100 млрд сўм ажратилгани маълум бўлди
- Носозлик туфайли Юнусобод тумани тўлиқ, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари эса қисман иссиқ сув ва иссиқлик таъминотидан узилди
Изоҳ (0)