• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Иммунитетнинг заифлашувига сабаб бўладиган одатлар

    Куз ҳар доим шамоллаш мавсуми бўлиб келган, шунингдек, дунёда коронавирус пандемияси авж олмоқда. Шунинг учун иммунитетни мустаҳкамлаш ҳақида жиддий ўйлаш вақти келди. Бироқ танага мутлақо тескари таъсир кўрсатадиган ва иммунитетни заифлаштирадиган бир нечта овқатланиш одатлари мавжуд. 

    Фото: Art-assorty

    Фото: Art-assorty
    Меъёридан ортиқ туз истеъмол қилиш

    Танадаги ортиқча натрий нафақат шишни қўзғатади, балки мушакларнинг кучсизланиши ва томир тортишишини келтириб чиқаради, шунингдек, иммунитетнинг заифлашишига ҳам олиб келиши мумкин. Тадқиқотга кўра, организм вирусли инфекцияларга қарши курашиши керак бўлган ресурсларнинг бир қисмини ортиқча тузни йўқ қилиш учун сарфлайди. Бунинг натижасида иммуноглобулин етарли миқдори ишлаб чиқарилмайди ва касалликка чалиниш хавфи ортади. Фастфуд, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари, пишлоқ ва ярим тайёр маҳсулотларга чек қўйишга ҳаракат қилиш керак.

    Кўп шакар истеъмол қилиш 

    Шакарни ортиқча истеъмол қилишда саломатликка ижобий таъсир кўрсатадиган жиҳатини топиш мумкин эмас. Шакар бўш углевод бўлиб, у ҳеч қандай озуқавий аҳамиятга эга эмас, аммо сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади, қаришни, килограмм ортишини қўзғатади ва иммунитетни заифлаштиради. Глюкозани жуда кўплиги иммуноглобулин фаоллигини ўртача 30 фоизга камайтиради, бу эса вирусли инфекциялар билан касалланиш эҳтимолини сезиларли даражада оширади. Шакардан бутунлай воз кечиш шарт эмас, лекин унинг миқдорини қатъий назорат қилиш керак. Ширинликларни соғлом муқобиллар билан алмаштиришга ҳаракат қилиш, шакарли ичимликлар ўрнига кўпроқ сув ичиш тавсия этилади.

    Рационда клетчатка бой маҳсулотларнинг камлиги

    Клетчатка соғлом ҳазм қилишни қўллаб-қувватлайди ва фойдали ичак бактерияларини ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, у нафақат иммунитетни мустаҳкамлайди, балки тери ва кайфиятга ҳам фойдали таъсир кўрсатади. Озиқ-овқат клетчаткаси ва пробиётикларни кўп истеъмол қилиш иммунитетни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради ва танани вируслардан ҳимоя қилади. Рационга кўпроқ сабзавот, дуккаклилар ва қайта ишланмаган табиий маҳсулотларни қўшиш лозим, чунки улар клетчатканинг ҳақиқий манбасидир.

    Қаҳвани жуда кўп ичиш

    Кофеин сеҳрли моддадир. У тетиклантиради, асаб тизимини рағбатлантиради, кўплаб сурункали касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради ва эрта қариш белгилари билан яхши курашади. Бироқ, ҳамма нарса меъёрида яхши. Кўпинча кун давомида бир стакан қаҳвадан тез-тез бир нечтаси ичилади ва бу иммунитетнинг заифлашишига, турли хил вирусли касалликларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, кофеинга тобелик ривожланиши мумкин, шунинг учун мутахассислар кунига 1-2 стакан билан чекланишни тавсия қилади. Агар инсон ўзини етарлича ҳушёр ҳис қилмаса, уйқуга эътибор қаратиши ёки кайфиятни кўтариш учун зарарсиз усуллардан фойдаланиши мумкин.

    Сабзавотларни оз истеъмол қилиш

    Сабзавотлар нафақат юқорида айтиб ўтилган клетчатканинг ажойиб манбайи, балки витаминлар ва минералларнинг ҳақиқий омбори ҳамдир. А ва C витаминлари ҳамда фолий кислотасига бой яшил сабзавотлар иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, бу эса совуқ мавсумни касалликларсиз ўтказиш имконини беради. Кўпроқ салат, сабзавотли пишириқ ва сметаналарни истеъмол қилиш тавсия этилади.

    Мавзуга доир:

    • Кузда иммунитетни кўтариш бўйича асқатадиган тавсиялар
    • Совуқ мавсумда шамолламаслик учун амал қилиш керак бўлган 6 та оддий қоида
    • Кузги фойда: Саломатлик ва иммунитет учун аҳамиятли бўлган 5 мавсумий сабзавот

    16.11.2021, 08:46   Изоҳ (0)   16052
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Организмда инсулин миқдорини оширувчи маҳсулотлар

    15.11.2021, 18:25

    Қандай маҳсулотлар қон қуюлишига сабаб бўлади?

    14.11.2021, 18:42

    Одам организми қишда қайси витаминларга эҳтиёж сезади?

    14.11.2021, 09:25

    Совуқда исинишга ёрдам берадиган маҳсулотлар

    13.11.2021, 09:37

    Ҳам егулик, ҳам сув: организмдаги сув балансини бир меъёрда сақлашга ёрдам берадиган маҳсулотлар

    12.11.2021, 16:22

    Сочларнинг тўкилишига сабаб бўладиган овқатланиш билан боғлиқ одатлар

    12.11.2021, 09:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.