• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий суд 23 йил аввал «ўлган» фуқаронинг суд қилинаётганига муносабат билдирди. Бу муносабатга саволлар бор

    «Дарё»да 11 ноябрь куни Қашқадарёда расман 1998 йили «ўлган», лекин аслида ҳали ҳам тирик бўлган фуқаро нотариус ва Қарши шаҳар прокурорини обрўсизлантиришда айбланиб, суд қилинаётгани ҳақида материал эълон қилинган эди. 15 ноябрь куни Олий суд матбуот хизмати бу материалга муносабат билдирди. Қуйида ушбу муносабат билан тўлиқ танишиш мумкин:

    «Дарё» интернет-нашрида эълон қилинган «Қашқадарёда 1998 йил расман ‘ўлган’ фуқаро нотариус ва прокурорни обрўсизлантиришда айбланиб, суд қилинмоқда» сарлавҳали мақола юзасидан

    Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «г» банди билан айбланган Анвар Жавҳаровга оид жиноят ишини суд мажлисида мазмунан кўриш 2021 йил 10 ноябрь куни давом эттирилган. Шу куни судланувчи, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланган.

    Шунингдек, судланувчининг ҳимоячиси судга илтимоснома билан мурожаат қилган ва суд мажлисида ОАВ вакилларининг иштирок этишига ва суд мажлиси жараёнини видеотасвирга олишга рухсат беришни сўраган.

    Илтимоснома бўйича тарафлар фикри сўралганида прокурор судга ҳавола қилишини, судланувчи илтимосномани қаноатлантиришни, жабрланувчи Р.Ўнгбоева ва унинг ҳимоячиси уни рад этишни сўраган.

    Шунга кўра ОАВ вакилларининг суд мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкинлиги маълум қилиниб, видеотасвирга олишга рухсат берилмаган.

    Мақолада қаламга олинган Анвар Жавҳаровнинг 1998 йилда вафот этган, дея сохта ҳужжат тайёрланганлиги ва наркология диспансерининг «Д» ҳисобидан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар жиноят ишига алоқадор эмаслигини унутмаслик лозим.

    Судланувчи Анвар Жавҳаров ва жабрланувчиларнинг тушунтиришлари ҳамда иш юзасидан йиғилган ҳужжатларда ҳам бу тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

    Суд мажлиси чоғида судланувчи Анвар Жавҳаров жабрланувчи Р.Ўнгбоеванинг шаъни ҳамда қадр-қимматини ерга урувчи сўзлар билан ҳақорат қилган. Суд томонидан Анвар Жавҳаров огоҳлантирилиб, Р.Ўнгбоевага бу ҳақда шикоят қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган.

    «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев суд мажлиси ниҳоясига етмасидан аввал суд залини тарк этган ва мақолада суд мажлиси номаълум вақтга қолдирилгани тўғрисида ҳақиқатга мос келмайдиган хабар тарқатган.

    Ваҳоланки, суд мажлиси якунида тарафларга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида аниқ маълумот берилган. Аниқроқ айтганда, суд мажлиси 2021 йил 17 ноябрь кунига тайинланганлиги маълум қилинади.

    Бу муносабатга «Дарё» таҳририятининг айрим саволлари бор.

    1998 йилда «ўлган» одамдан 2007 йилда ишончнома «олингани» ҳақида

    Анвар Жавҳаров 1965 йили Қарши шаҳрида туғилган. Оила қуриш вақти келгач, Шаҳодат Шариповага уйланган. 2007 йили Россияга кетган. Шундан сўнг кўп муаммоларга дуч келган.

    Биринчидан, 2007 йил 19 март куни Қарши шаҳар нотариал идораси нотариуси Р.Ўнгбоева томонидан Анвар Жавҳаров номидан унинг рафиқаси Шаҳодат Шариповага мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича ишончнома расмийлаштирилган (айнан шу ишончнома сабабли у уйсиз қолган, чунки хотини уйни сотиб юборган).

    Эксперт-криминалистларнинг хулосасига кўра, уйи сотилиб кетишига сабабчи ишончноманинг асли ва нусхасидаги «Жавҳаров Анвар» ёзувлари айнан Анвар Жавҳаров томонидан бажарилгани тасдиқланган бўлса-да, Жавҳаровнинг ўзи «бу сохта ишончнома» унинг иштирокисиз, ўзи Россияда бўлган вақтда тузилгани таъкидлаб келади.

    Иккинчи «кўргулик» 2008 йил 30 июнь куни юз берган — Анвар Жавҳаровнинг Қарши шаҳар Мудофаа ишлари бўлимидаги карточкасига унинг 1998 йил 23 июнь куни вафот этгани ҳақидаги маълумот киритилган. Карточкага шу маълумотни киритишга асос бўлган 751-кирим рақамли ҳужжат эса 2011 йили йўқ қилиб юборилган.

    Чалғиб кетганлар учун қайтадан тушунтирамиз — 2007 йили уйидан фойдаланиш ҳуқуқини хотинига гўёки «ўз қўли билан хатлаб» берган фуқаронинг аслида 1998 йилда вафот этгани 2008 йилда шаҳар «военкомат»ида расмийлаштирилган. Жавҳаровнинг фикрича, бу иш ҳам унинг уйини, бор-будини тортиб олиш учун қилинган.

    Анвар Жавҳаров 2015 йилдан бери (бунгача у маълум муддат озодликдан маҳрум этиш жазосини ҳам ўтаб чиққан) уйини қайтариб олиш, тириклигини исботлаш мақсадида мутасадди идораларга мурожаат қилиб келади, ОАВ орқали чиқишлар қилади (жумладан, 2019 йили «Дарё» ҳам бу ҳолат ҳақида ёзган).

    Мавзуга доир: «Тириклигимни исботламоқчиман». Расман 1998 йилда «ўлган» қашқадарёлик адолат изламоқда

    Олий суднинг бу ишларга нима дахли бор?

    Анвар Жавҳаров бир муддат аввал «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий студия» кўрсатувида чиқиш қилиб, унинг «ўлгани» ҳақида далолат берувчи сохта ҳужжатга асосланиб, уйини олди-сотди қилган «нотариус Р.Ўнгбоевага нисбатан Қарши прокурори А.Ҳ. ҳеч қандай чора кўрмаётгани, улар бир-бири билан қуда экани» ҳақида гапирган. Нотариус Ўнгбоева эса кўрсатувда унинг шаънига айтилган фикрларни туҳмат дея қабул қилиб, Жавҳаровни судга берган.

    Мавзуга доир: Қашқадарёда 1998 йил расман «ўлган» фуқаро нотариус ва прокурорни обрўсизлантиришда айбланиб, суд қилинмоқда

    Судда Жавҳаров ҳеч кимга туҳмат қилмоқчи бўлмаганини, унга нисбатан илгари сурилаётган айбловни рад этишини таъкидлаб: «Мен фақат ва фақат ўзимнинг тириклигимни исботлашга, ҳақ-ҳуқуқларимни поймол қилганларга чора кўрилишига уринганман... Турмуш ўртоғимга берилган ишончнома сохта, ундаги имзо менга тегишли эмас. Имзомни сохталаштиришдан мақсад уйимни сотиб юбориш бўлган ва бунга эришишган», — деган.

    Олий суд муносабатида: «Мақолада қаламга олинган Анвар Жавҳаровнинг 1998 йилда вафот этган, дея сохта ҳужжат тайёрланганлиги... тўғрисидаги маълумотлар жиноят ишига алоқадор эмаслигини унутмаслик лозим», — дейилади. Фуқаро айнан унинг «ўлгани» ҳақидаги сохта ҳужжатга асосланиб расмийлаштирилган ишончнома сабаб уйсиз қолгани, шу сабабли у нотариусга чора кўрилишини талаб қилаётгани инобатга олинса, унинг 1998 йилда вафот этган, дея сохта ҳужжат тайёрлангани жиноят ишига қандай алоқадор бўлмаслиги мумкин, тушуниш қийин.

    «Суд мажлиси якунида тарафларга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида аниқ маълумот берилган», лекин буни судланувчининг адвокати ҳам билмайди

    Суд иши ҳақида «Дарё»да 11 ноябрь куни эълон қилинган материалда «суд номаълум муддатга танаффус эълон қилгани» қайд этилган. Олий суд матбуот хизмати эса бу вазиятда «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевни (унинг мажлис ниҳоясига етмай судни тарк этганигача аниқлаб, бунга алоҳида урғу бериб) «суд номаълум вақтга қолдирилгани тўғрисида ҳақиқатга мос келмайдиган хабар тарқатиш»да айбламоқчи бўлади.

    «Ўша (10 ноябрь) куни суд жараёни 2021 йилнинг 17 ноябрида давом эттирилиши маълум қилинган бўлса, унда нега судланувчининг адвокати Шавкат Хўжаев ҳамда жараёнда охиригача иштирок этган блогер Шерали Камилов ҳалигача — 2021 йил 15 ноябрь куни соат 17:45 га қадар — бундан бехабар эди?», — дея савол қўяди «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев.

    «Дарё» Олий суд матбуот хизматидан юқорида тилга олинган ва очиқ қолган ўринлар учун жавоб кутмайди, аксинча, 2015 йилдан бери тириклигини, 1998 йилда ўлмаганини исботлаш учун ҳаракат қилиб юрган бир фуқаронинг устидан бўлаётган судга нисбатан жамоатчилик қизиқишни ошириб бергани учун миннатдорлик билдиради.

    15.11.2021, 20:12   Изоҳ (0)   26826
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда декабрда умуммиллий Конституция имтиҳони бўлиб ўтади

    15.11.2021, 19:56

    Самарқандда қўшни аёлга 17 марта пичоқ урган эркакка ҳукм ўқилди

    15.11.2021, 19:11

    Ўзбекистонда ўзаро қариндошларнинг давлат корхонасида бири иккинчисига бўйсуниб ишлаши тақиқланиши мумкин

    15.11.2021, 18:40

    «Ҳоким ёрдамчилари томорқаси бўлган хонадонларда парранда, қуён, қўй ва эчки, камида 5–10 та курка, 5 та асалари уяси боқилишини ташкил этишга кўмаклашиши лозим» —...

    15.11.2021, 17:54

    Шавкат Мирзиёев: «Келгуси йилдан маблағлар маҳалланинг эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланади»

    15.11.2021, 17:24

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

    15.11.2021, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.