• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Судга бериш керак». Русланбек Давлетов электр энергиядаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани ҳақида

    Адлия вазири Русланбек Давлетов 12 ноябрь куни бўлиб ўтган аудио подкаст вақтида коммунал хизмат кўрсатиш сифати пастлиги жумладан, газ ва электрдаги узилишлар натижасида тадбиркорлар зарар кўриши билан боғлиқ муаммони ҳал этиш юзасидан ўз фикрини билдирди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Вазир буни «жуда долзарб масала» деб атаб, энергия таъминотида ҳақиқатан ҳам узилишлар юз бераётгани, тадбиркорлар ҳам, аҳоли ҳам бундан қийналаётганини таъкидалаган.

    «Айнан тадбиркорлар тўғрисида гап кетти… шартнома бор. Бу иккинчи томон монополист корхона бўлганидан кейин шартнома шартлари ҳам тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилган, яъни у ерда стандартлаштирилган шартномалар бор. Шу шартномалар асосида кўриш керак», — деган Русланбек Давлетов.

    Унинг сўзларига кўра, бунинг ечими ҳуқуқий онг, муносабатлар билан боғлиқ.

    «Судга бериб, керак бўлса зарарни ундираётган тадбиркорлар ҳам бор. Чунки цех ишлаяпти, унинг маҳсулоти, хом ашёси ичида қолиб кетса, ‘свет’ келмай қолгандан кейин хом ашёни чиқариб, қайта [маҳсулот ишлаб чиқара олмайди]… бунинг ҳаммаси зарар билан боғлиқ», — деган вазир.

    Русланбек Давлетов ҳуқуқшунос сифатида мазкур масалани суд орқали ҳал этишга чақирган.

    «Судга бериш керак. Шу йўл билан ҳаммасини тартибга солса бўлади. [Таъминотчи ташкилотлар] масъулияти, албатта, ошади, тўлаб кўрсин зарарни кейин билади қанақа [ҳал] қилишни. Эртага бошқачароқ ҳаракат қилади. Жуда кўп ҳолатларда шунақа бўлади. Судлар давлат ва хўжалик органларини қонун, шартномаларга асосан мажбур қиладиган орган. Бундан фойдаланиш керак», — деган адлия вазири.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ноябрида Самарқанднинг Каттақўрғон туманида электр тармоғидаги узилишлар сабаб иссиқхоналардаги сабзавотлар нобуд бўлганди. Каттақўрғон тумани прокуратураси мазкур ҳолатлар юзасидан фермер хўжаликларига етказилган 1 миллиард 54 миллион сўм моддий зарарни ундиришни талаб қилиб «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари»ни судга берганди.

    Шунингдек, Тошкент туманида қарийб 17 минг электр энергия истеъмолчиси фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлигини тўлаганидан кейин ҳам электр тармоғига қайта уланмаганди. Шундай ҳолат Тошкент вилоятининг бошқа туманларида ҳам кузатилган.

    Шу сабабли Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент, Зангиота, Қибрай тумани электр тармоқлари корхоналари раҳбарларига нисбатан маъмурий ҳужжатларни расмийлаштириб, тегишли тартибда кўриб чиқиш учун маъмурий судга юборган эди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда 2022 йилда электр энергияси ва табиий газ нархлари оширилиши мумкин
    • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида кузатилаётган қисқа муддатли узилишлар сабаби маълум қилинди

    14.11.2021, 19:11   Изоҳ (0)   42444
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаршидаги банк шохобчасида ёнғин юз берди (видео)

    14.11.2021, 18:10

    Видео: Қамчиқ довонида ёғаётган қор

    14.11.2021, 17:24

    «Ҳайвонлардан олинган 500 га яқин намунадан қутириш касаллиги аниқланмади. Халқаро эпизоотик бюроси Ўзбекистонни яшил ҳудудга киритди» — Ҳайвонлар касалликлари таш...

    14.11.2021, 15:13

    «Ўзгидромет» ҳафта бошида ҳаво кескин совиб, қор ёғишидан огоҳлантирди

    14.11.2021, 14:36

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Москва вилоятидаги ёнғинда 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади

    14.11.2021, 13:25

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 15 ноябрь куни ёмғир ёғиши мумкин

    14.11.2021, 13:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Малида “Ал-Қоида”га алоқадор ҳужум сабаб 80 нафар жангари ўлдирилди

    Дунё | 2 июл, 15:35

    Ҳаёт учун хавфли: нима учун тор келиб қолган кийимлардан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 15:20

    ҲАМАС Трампнинг ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоб қайтарди

    Дунё | 2 июл, 15:05

    Болгария ва Руминия чегара назоратини бекор қилди

    Дунё | 2 июл, 14:50

    Opta нашри Клублар ўртасидаги ЖЧда жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятини баҳолади

    Спорт | 2 июл, 14:45

    Дональд Трамп сайлов ғалабаларига бағишлаб Victory 45-47 атирларини тақдим этди

    Лайфстайл | 2 июл, 14:35

    Францияда очиқ жойларда тамаки чекканлар жарима тўлайди

    Дунё | 2 июл, 14:20

    “Тўйга таклиф қилинмаса ҳам, бораверадими?” — Равшан Комиловнинг видеомурожаатига жавоб берилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 14:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.