Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Жанубий Дакота штатидаги Скотленд шаҳрида номаълум шахс отишма содир этди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий Dakota News Now нашри хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Нашр маълумотларига кўра, воқеа 9 ноябрь куни кечқурун содир бўлган. Жабрланувчилардан бири оғир тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Қолган икки нафари воқеа жойини ўзлари тарк этган, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ.

Қайд этилишича, отишма содир этган шахс қўлга олинган. Полиция унинг нега бундай қилганини текширмоқда.

Айни пайтда интернет фойдаланувчиларининг хабарига кўра, ҳужумчи шаҳар бўйлаб югуриб юрган ва беихтиёр одамларга қарата ўқ узган. Ҳодиса қурбонлари ота ва унинг қизи бўлган.

Октябрь ойи ўртасида Норвегияда камон ва найза билан қуролланган эркак ўткинчиларга ҳужум қилганди. Полиция хабарига кўра, ҳужум оқибатида беш киши ҳалок бўлган, яна уч киши, жумладан, бир полициячи жароҳатланган. Ҳужум ҳақида расмийларга биринчи хабар келиб тушганидан, тахминан, ярим соат ўтгач, гумонланувчи қўлга олинган.

25 июнь куни Германияда номаълум шахс ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилганди. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган, камида олти киши жароҳатланган.

Аввалроқ Хитойда номаълум шахс пичоқ билан болалар боғчасига ҳужум қилиб, 16 нафар бола ва 2 тарбиячини яралаган эди. Шунингдек, Грузияда қуролланган шахс банкка бостириб кириб, одамларни гаровга олгани ҳақида хабар берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади