Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда сўнгги кунларда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари тафсилотини тақдим этамиз.

Наманганда Gentra билан тўқнашган «Жигули» ҳайдовчиси вафот этди

Маълум қилинишича, 6 ноябрь куни соат 12:00 ларда, 4Р–117 Тўрақўрғон–Наманган–Чортоқ–Кесканёр йўлининг 42 километрида, Чортоқ тумани «Алишер Навоий» МФЙ ҳудудида, Чортоқ туманида яшаган, 1957 йилда туғилган фуқаро «ВАЗ-21011» автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.

У бурилиш мумкин бўлмаган жойдан йўлнинг чап томонига бурилаётиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Чортоқ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Gentra автомашинаси билан тўқнашган.

Оқибатда «ВАЗ-21011» автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган ҳамда шу автомашинада бўлган йўловчи, Чортоқ туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган фуқаро чап бўйин соҳасининг лат ейиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 ноябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олмалиқда одам уриб кетиб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди

Олмалиқ шаҳри Металлург кўчасининг 1-километри, 42-уй рўпарасида номаълум ҳайдовчи Labo транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, пиёда, 1984 йилда туғилган Қ.С.ни уриб кетган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи ҳодиса оқибатида вафот этган.

Гувоҳлар воқеа Labo’да содир этилганини маълум қилган, бироқ автомобилнинг давлат рақамини айтиб беролмаган.

Шундан сўнг шу ҳудудга яқин бўлган туман, шаҳарлардаги Labo русумли транспорт воситалари рўйхати шакллантирилиб, қидирув ишлари амалга оширилган. Натижада Labo ҳайдовчиси Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган Э.Ҳ. экани аниқланган.

«Кечгача цехда ишлаб, мебель йиғдик. Қайтиб келаётганимизда йўлнинг ўртасида битта инсон чиқиб қолди, олиб қочсам менга қараб келди. У машинанинг ўнг тарафига тегди. Анча ўтиб кетиб, кейин яна қайтиб келдим. Ер қон экан, ўзим қўрқиб, кетиб қолдим», — дейди ҳайдовчи.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йўлда тескари ҳаракатланганлар жазоланди

Ижтимоий тармоқда Lacetti автомобиллари ҳайдовчилари ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатлангани акс этган видеолавҳа тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди ва ушбу ҳайдовчилар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

«Ушбу видеолавҳа 2021 йил 8 ноябрь куни жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама этилиб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилди», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат