• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Бухорода Жанубий Корея билан ҳамкорликда электромобиль ишлаб чиқарувчи завод йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда

    ЎзЛиДеП Бухоро шаҳар кенгаши депутати, Ideal Lift МЧЖ раҳбари Комилжон Қудратов Жанубий Кореянинг Songuo Mobility Innovation Co, LTD компания делегацияси билан учрашувда Бухорода электромобиль ишлаб чиқариш лойиҳасини йўлга қўйишни таклиф қилди. Бу ҳақда партия ахборот хизматига таяниб, Spot ёзмоқда.

    Маълум бўлишича, лойиҳа қиймати 1 миллиард 210 миллион долларга тенг, йилига 30 минг дона электромобиль ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

    «Лойиҳа барча мақсадларни ўзида мужассам этган: бу ташқи бозорда республиканинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, ўзбек истеъмолчиларининг манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва янги 450 дан зиёд ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашдир», — дея таъкидлаган Комил Қудратов.

    Қайд этилишича, томонлар тайёргарлик ишларини бошлаш, жумладан, юқори технологияли ускуналар етказиб бериш, монтаж ишларини назорат қилиш ва чиқариш бўйича келишув имзолаган. Лойиҳани амалга ошириш вақти ошкор этилмаган.

    Бу Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи ҳаракат эмас. 2018 йилнинг май ойида «Ўзавтосаноат» махсус гуруҳи электромобиллар устида иш олиб бораётгани хабар қилинганди. Орадан бир йил ўтгач, 2019 йилнинг июнида «Ўзавтосаноат» стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров мамлакатда электромобиль ишлаб чиқаришга ҳали эрта эканини айтган. 2020 йилда Labo автомобили электромобиль сифатида харидорларга тақдим қилиниши ҳақида хабар пайдо бўлди. 2021 йилнинг март ойида эса «Ўзавтосаноат» Ўзбекистонда 2025 йилгача электромобиллар ишлаб чиқарилмаслигини маълум қилди.

    Шунга қарамай, бир қатор хорижий автокомпаниялар ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан Ўзбекистонда электромобиль заводи қуриш бўйича таклифлар берилган. Жумладан, 2019 йилда Андижонда 2 миллиард сўмлик электромобиль корхонаси қурилиши ҳақида хабар берилган. Мазкур инновацион корхона 2021 йил 1 июнда фойдаланишга топширилиши, шу асосда 10 та янги иш ўрни яратилиши айтилганди.

    Шунингдек, Хитойнинг Changan Automobile Group мамлакатда электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши, 2025 йилга келиб барча турдаги 21 моделдаги электромобиллар ва 12 та гибрид моделлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётгани маълум қилинган.

    Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Фарғона вилоятига ташрифи давомида «Қўқон» эркин иқтисодий зонасидаги «Шаффоф омадли саноат» қўшма корхонаси фаолияти билан танишганди ва давлат раҳбарига нархи 3 минг доллар бўлган электромобиллар намуналари намойиш этилганди. Кейинчалик вилоятда электрокарлар 2022 йилдан ишлаб чиқарилиши ва бу учун завод қурилаётгани хабар қилинган. Объектни 2021 йилнинг ноябрида фойдаланишга топшириш режалаштирилганди. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 30 мингтани ташкил этади, ишчилар ўрни — 350 та.

    Бундан ташқари, Фарғонада Хитойнинг Central Asia Motors компанияси билан биргаликда электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилаётгани, дастлабки электромобиллар 2021 йил декабрь ойида тест режимида ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилган.

    Шунингдек, «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида 2022 йилдан Хитойнинг Silk Road Company компанияси билан ҳамкорликда нархи тахминан 3 минг доллар, ташқи кўриниши Mercedes AMG’ни эслатадиган электромобиллар, 2023 йилдан эса Hyundai компанияси билан ҳамкорликда Hyundai Kona электромобили ишлаб чиқарилиши бошланиши керак.

    2019 йил сентябрида Хитойнинг Hebei Good Hope Logistics Development компанияси Ангренда электромобиллар ишлаб чиқарувчи лойиҳани ишга тушириши маълум бўлганди. Шунингдек, Fiat Chrysler, Henan Suda компаниялари ҳам Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришга қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган. 2019 йил августида эса Инновацион ривожланиш вазирлиги E-Line Kazakhstan компанияси билан электромобилларни ишлаб чиқариш борасида ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришга келишганди.

    Маълумот ўрнида, Ўзбекистон январь—сентябрь ойларида 558 та электромобиль импорт қилган.

    09.11.2021, 09:35   Изоҳ (0)   19856
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда тепловоз ва Nexia иштирокида тўқнашув содир бўлди

    08.11.2021, 23:11

    Навоийдаги ЙТҲда 8 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 5 нафари ёниб кетган

    07.11.2021, 12:43

    Ўзбекистон йўлларидаги 3 ЙТҲда 3 қурбон. Тафсилотлар

    06.11.2021, 23:38

    Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисмида 17 ноябргача ҳаракат чекланади

    06.11.2021, 20:33

    Самарқандда тўй кортежидаги «Жигули»лар дрифт қилиб, кескин ҳаракатланди (видео)

    06.11.2021, 19:48

    Ўзбекистонда сўнгги кунларда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 4 киши вафот этди. Уларнинг 2 нафари вояга етмаган

    05.11.2021, 22:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саида Мирзиёева Fitch Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширгани ҳақида: “Бу — келгусида янада кўпроқ хорижий сармояларни жалб этишга хизмат қ...

    Ўзбекистон | 27 июн, 18:33

    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

    Реклама | 27 июн, 18:00

    Дунёдаги энг қуруқ чўлда қор ёғди

    Лайфстайл | 27 июн, 18:20

    Шавкат Мирзиёев ЕОИИ саммитида иштирок этди

    Ўзбекистон | 27 июн, 18:05

    “Ўзбекистоннинг энг муҳим ютуқларидан бири — эркин ва профессионал матбуотдир” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 27 июн, 17:58

    Сунъий интеллектда ўчириш хавфидан қочиш учун инсонларни ўлдиришга тайёрлиги аниқланди

    Лайфстайл | 27 июн, 17:55

    Шердор мадрасаси сирлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:30

    Халқаро атом энергетика ташкилоти раҳбари Эрон текширув ўтказишга зудлик билан рухсат бериши кераклигини айтди

    Дунё | 27 июн, 17:40

    Иссиқда ҳолсизликни ҳис қилмаслик учун қандай овқатланиш керак?

    Маслаҳатлар | 27 июн, 17:30

    Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида жорий этилган “Чегара билмайдиган иш” интеграциялашган платформасига қўшилиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июн, 17:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.