Тошкент шаҳрининг Аҳмад Дониш кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги.
Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишмасидан Нурафшон кўчасигача бўлган оралиғидаги икки томонлама йўлнинг бир томони 7 ноябрдан 17 ноябргача қисман ёпилади.
Хабарда ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишлари маслаҳат берилган.
Бундан аввал Тошкент вилоятидаги Келес кўприги таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар ёпилиши хабар берилганди.
Изоҳ (0)