Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    Муҳташам юз йил. Қудратли ва ўта машҳур ҳукмдор — султон Сулаймон I Қонуний

    06.11.2021, 07:26 92112

    Султон Сулаймон номи ўзбек тарихчиларидан ҳам кўра кинотомошабинларига жуда яхши таниш. Усмонийлар империясининг энг кучли ҳукмдорларидан бири султон Сулаймон ҳақида бироз ҳақиқат ва анчайин ҳақиқатга тўғри келмайдиган воқеалар асосида суратга олинган «Муҳташам юз йил» сериали нафақат ўзбек, балки бутун дунё кино ихлосмандлари орасида жуда машҳур. «Дарё» колумнисти Муҳаммадқодир Собиров 1494 йил 6 ноябрда таваллуд топган Султон Сулаймоннинг фаолияти ва аслида қандай ҳукмдор бўлгани ҳақида ҳикоя қилади.

    Султон Сулаймон I Қонуний энг буюк усмонли эдими? 

    1299 йилда ташкил топган Усмонийлар империяси тарихдаги энг қудратли ва узоқ ҳукмронлик қилган салтанатлардан ҳисобланади. Бу улкан давлат уни бошқарган усмонлилар сулоласидан номи билан аталган ва империянинг тараққиётида султонларнинг хизмати беқиёс. Сулола асосчиси Усмон I Онадўлидаги туркман қабиласи — қайилар уруғининг етакчиси эди.

    Султон Сулаймон ушбу салтанатнинг ўнинчи султони бўлиб, унинг отаси султон Салим I Ёвуз қудратли ҳукмдор эди. Айнан Салим I усмонлиларнинг ғарбда бошланган муваффақиятсизликларидан кейин эътиборни шарққа — Осиёга қаратади. Бу пайтда Яқин ва Ўрта Шарқнинг яна бир кучли давлати — Сафавийлар империяси ҳам ўз қудрат чўққисига чиққанди.

    Икки буюк давлат ўртасида бошланган урушда султон Салимнинг қўли баланд келади ва Чалдирон жангидаги ғалабадан сўнг Сафавийлар давлати пойтахти Табриз эгалланади. Аммо Салим I вафотидан сўнг Сафавийлар ҳукмдори шоҳ Исмоил I Сафавий Табризни қайтариб олишга муваффақ бўлади. Шундай бўлса-да бу урушдан сўнг Сафавийлар салтанатида Усмонийлардан ҳадиксираш кайфияти пайдо бўлади, ҳамда қизилбош қўшинидаги шоҳ Исмоилнинг енгилмаслиги ҳақидаги ақида ҳам ўз кучини йўқотади. Қолаверса, бу ғалаба Усмонийларнинг Шарқдаги обрўсини ошириб, Арабистон яримороли томон юриш бошлашга йўл очади.

    Сурия ва Ироқ Усмонийлар назорати остига ўтгач анча кучайган Султон Салим I Мисрга юриш бошлайди. Мисрдаги Мамлуклар салтанатини забт этган султон ўзини мусулмон оламининг халифаси деб эълон қилади (мўғуллар босқинидан сўнг халифалар Бағдодда эмас Қоҳира яшарди). Шундан кейин 1925 йилга қадар усмонли султонлари бир вақтнинг ўзида ҳам султон, ҳам мусулмон олами халифаси ҳисобланган.

    Султон Сулаймон I Қонуний

    Султон Сулаймон I Қонуний
    Фото: Wikipedia

    Саккиз йил ҳукмронлик қилган султон Салим I ўзидан улкан ҳудуд, қудратли ва замонавий армияни мерос қилиб қолдиради. Унинг ягона ўғли султон Сулаймон I эса отасининг ишларини давом эттириб, Усмонийларнинг «олтин асри»ни яратади. Султон Сулаймон, шубҳасиз, Усмонийларнинг энг буюк ҳукмдорларидан эди, аммо унинг келажакдаги муваффақиятлари учун отаси султон Салим I пойдевор яратиб бергани ҳам рад этиб бўлмас ҳақиқат эди.

    Ҳарбий юришлар

    Султон Сулаймон I Усмонийлар тарихидаги энг кўп ҳарбий юришлар олиб борган султонлардан ҳисобланади. 1520 йили тахтга ўтирган Сулаймон I отасидан фарқли равишда усмонлиларнинг ғарбга ҳужумларини қайтадан яна кучайтиради. Бир неча йил олдин Белграддаги мағлубият сабаб тўхтаб қолган Шарқий Европа юришлари худди шу шаҳарнинг қўлга олиниши билан қайта бошланади (1521 йил).

    Султон Сулаймоннинг нафақат Шарқий Европа юришидаги, балки фаолияти давомидаги энг катта ғалабаларидан бири бўлмиш Моҳач жанги натижасида Болқон яримороли тўлиқ усмонлилар назорати остига ўтади. Бироқ султоннинг Вена қамали муваффақиятсиз тугайди ва ортга қайтишга мажбур бўлади. Австрияга қарши иккинчи юриш ҳам омадсиз якунлангач Сулаймон I Австрия императори Фердинанд билан тинчлик сулҳи тузади.

    Шарқда, Сафавийлар давлатига қарши султон Сулаймон уч марта юриш уюштиради. Сафавийлар ҳукмдори шоҳ Тасмасп ҳар сафар усмонли қўшини билан очиқ жангга киришдан қочади ва партизанлик кураши олиб боради. Ниҳоят 1554 йилда шоҳ Таҳмасп билан тинчлик шартномаси тузилиб, султон Сулаймон томонидан эгалланган Табриз Сафавийларга қайтарилади. Бунинг эвазига эса Сафавийлар шоҳи Бағдод ва Месопотамияга бўлган даъволаридан воз кечади.

    Султон Сулаймон I Моҳач жангида

    Султон Сулаймон I Моҳач жангида
    Фото: OERU

    Денгиз флоти

    Ўрта Осиё кўчманчилари авлодлари бўлган усмонлилар дастлаб ўз ҳарбий флотига эга эмасди. Усмонлиларнинг денгизчилик меросига султон Салим I асос солади. 1518 йилда ташкил қилиниши бошланган турк флоти Ўрта Ер ва Қора денгизларда, шунингдек, Ҳинд океанида ҳам ҳаракат қила бошлайди. Айнан ушбу флот билан султон Сулаймон I яна бир музаффар юриши — Родос оролини эгаллаб олишни амалга оширади. Олти ойлик қамалдан сўнг забт этилган бу орол учун усмонлилар юз мингдан зиёд аскар сафарбар этади. Шафқатли Сулаймон I таслим бўлган рицарларга кема ажратиб, кетишига рухсат беради. Орол аҳолиси беш йилга солиқлардан озод қилиниб, уларга черковлари бузилмаслиги ҳақида ваъда берилади.

    Ғарбда Барбаросса номи билан танилган усмонли денгиз кучлари капудони (адмирал) Хайриддин пошо даврида турклар Ўрта Ер денгизи шарқида мутлақ устунликка эришади. Усмонийлар флоти 1538 йили бўлиб ўтган Презвез денгиз жангида Венеция, Генуя, Испания ва Папа вилоятининг бирлашган кучларини мағлуб этади.

    Сулаймон I даврида янада кучайган турк флоти Ҳинд океани орқали сузиб, Ҳиндистоннинг Бобурийлар ҳукмронлиги остидаги шаҳарларига етиб боради. Султон Сулаймон ва Акбаршоҳ бу денгиз йўли орқали бир неча бор ўзаро мактуб ҳам алмашади.

    Усмонли флоти, шунингдек, Ҳинд океанига кириб келган Португалия кемалари билан кураш олиб боради ва бир қанча муваффақиятларга эришади. Хусусан, турклар португаллардан Ҳиндистон жануби-ғарбидаги Диу шаҳрини тортиб олади.

    Сулаймон Қонуний

    Буюк Сулаймоннинг бу номни олишига унинг бир қанча ҳуқуқий ислоҳотларни ўтказгани сабаб бўлади. Султон Усмонийлар империясининг ҳуқуқ тизимини бутунлай қайта кўриб чиқади ва Сафавийлар билан савдога қўйилган эмбарго(тақиқ)ни олиб ташлайди. Султон барча аскарларга юришлар пайтида душман ҳудудида бўлса ҳам ҳар қандай озиқ-овқат ёки бошқа нарсалар учун пул тўлаш ҳақида буйруқ беради.

    Сулаймон солиқ тизимини ҳам ислоҳ қилади. Султон Салим I томонидан жорий қилинган қўшимча солиқлар бекор қилинади ва одамлар даромадига қараб ўзгариб турадиган шаффоф солиқ ставкалари тизими амалиётга киритилади. Барча усмонли фуқаролари ҳатто энг юқори мансаб эгалари ҳам қонунга бўйсундирилади.

    Сулаймон Қонуний Усмонийлар салтанатида замонавий маъмурий бошқарувни 450 йил олдинроқ жорий қилган эди. У империяда озчиликни ташкил қилувчи христиан ва яҳудийларни ҳимоя қилиб, насроний қулларни қулликдан озод қилади.

    Ҳарам, ворислик ҳамда ўша Ҳуррам султон

    Султоннинг Сулаймоннинг расман икки хотини бўлиб, уларнинг биринчиси Моҳи Даврон султон, иккинчиси украиналик(баъзи манбаларда польшалик) канизак Ҳуррам султон (Роксолана) эди. Биринчисидан Мустафо номли бир ўғил кўрган султон Сулаймон, украиналик аёлидан етти нафар ўғил кўради.

    Роксолана (Ҳуррам султон)

    Роксолана (Ҳуррам султон)
    Фото: Google Images

    Турклар томонидан ишланган ўша машҳур фильмда кўрсатилганидек, буюк ва адолатпарвар султон оила борасида муваффақиятли бўлолмайди. Султон иккинчи хотини тарқатган миш-мишлар натижасида ўзининг валиаҳди Мустафони ўттиз саккиз ёшида қатл эттиради. Бу воқеа нафақат султон Сулаймон фаолиятидаги энг катта хато бўлади, балки империя тарихида ҳам энг янглиш қарор эди. Чунки шаҳзода Мустафо ўрнига тахтга ўтирган султон Салим II на акасига, на буюк бобосига ўхшарди. Аксинча, ичкиликбозликка ружу қўйгани бу султон тарихда «Маст Салим» номи билан қолади.

    Ҳуррам ва Сулаймон ўртасидаги муҳаббат тилларда достон бўлади, аммо бу ошиқлик салтанат учун анча зарар келтиради. Шаҳзодадан ташқари усмонлиларнинг машҳур буюк вазирларидан бири бўлмиш Иброҳим Парғалий пошо ҳам иккинчи султон хоним олиб борган сиёсий ўйинлар ортидан қатл этилади.

    Сўнгги юриш ва сир тутилган ўлим

    1566 йилда султон Сулаймон бир ўзининг сўнгги юриши томон отланади. Султон Венгрия ҳудудлари учун бир неча йилдан бери кураш олиб бораётган Австрияга ҳал қилувчи зарба бермоқчи эди. 1566 йил 8 сентябрда бўлиб ўтган Сигетвар шаҳри ёнидаги жангда усмонли қўшини ғалаба қозонади. Ушбу ғалабадан бир кун олдин буюк усмонли султони, ўз салтанатида адолат ва тенгликни таъминлашга интилган Сулаймон I Қонуний вафот этган эди.

    Султоннинг ўлими аскарлар руҳини тушириб юбориб, мағлубиятга сабаб бўлмаслиги учун бу хабар сир тутилади. Сигетвар ва унинг атрофи усмонийлар қўлига ўтгачгина буюк Сулаймоннинг ўлими ҳақида хабар берилади ва ҳукмдорнинг жасади Истанбулга келтирилади. Шу тариқа энг буюк усмонлилардан бири ҳаёти ўз поёнига етади.

    Муҳташам ёхуд буюк Сулаймон I Қонуний Усмонийлар империяси ҳудуди ва обрўсини сезиларли даражада оширади. Бундан ташқари у Усмонли санъатининг «олтин даври»ни бошлаб беради. Султоннинг ўзи ҳам шеърлар ёзиб турган. Унинг даврида Шарқ ва Ғарб услубларини бирлаштирган адабиёт, меъморчилик, фалсафа, санъат юксалади.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 15 ёшли қиз вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини маълум қилди

    Бугун, 15:15

    Осиё ўйинлари. Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой Тайпейини енгиб, ярим финалга йўл олди

    Бугун, 15:07

    Зеленский қурол ишлаб чиқариш бўйича халқаро альянс тузилганини эълон қилди

    Бугун, 14:55

    Қуролли кучлар тизимида қонунийликни таъминлашда ҳарбий прокурорларнинг назорати кучайтирилади 

    Бугун, 14:23

    Хитой ҳукумати дезинформация ва цензурага миллиардлаб доллар сармоя киритмоқда — АҚШ давлат департаменти

    Бугун, 13:42

    Ўзбекистонда сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тасдиқланди

    Бугун, 13:18

    Ханчжоу—2022. Абдумалик Ҳалоков ветнамлик рақибини қийинчиликсиз енгиб, чорак финалга йўл олди

    Бугун, 12:42

    Сенат кўп хотинликни тарғиб қилиш ва жамоат жойларида юзини тўсиб юришни тақиқловчи қонунни маъқуллади

    Бугун, 12:40

    Ханчжоу—2022. Муҳсин Ҳисомиддинов Осиё ўйинлари ғолибига айланди

    Бугун, 12:38

    Ўқитувчиларнинг 15 фоизи “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун овоз тўплашга жалб қилинган — “Юксалиш”

    Бугун, 12:25

    Тавсия этамиз

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистон қонунчилигида 1-октябрдан нималар ўзгаради?

    10:00 / 29.09.2023

    Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилинади

    08:00 / 29.09.2023

    Ранбир Капур 41 ёшда: Актёр бўлишни истамаган ва ўзидан 11 ёш кичик актрисага уйланган Болливуд юлдузи ҳақида 

    15:00 / 29.09.2023

    Малида бортида “Вагнер” аскарлари бўлган самолёт портлаб кетди (видео)

    16:00 / 29.09.2023

    “Қўрғон сирлари”: турк мелодрамаси бош қаҳрамонларини ўйнаган актёрларнинг шахсий ҳаёти қандай кечди?

    13:00 / 29.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.