Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 13-туридан ўрин олган ўйинлар 6 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Вигода бўлиб ўтган ўйинда «Барселона» тезкор гол урди. 5-дақиқада Ансу Фати каталонияликларнинг биринчи голига муаллифлик қилди. 18-дақиқада эса Серхио Бускетс ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. «Барселона»нинг учинчи голи 34-дақиқада Мемфис Депай томонидан урилди.

Иккинчи бўлимда «Сельта» фаолроқ ҳаракат қилди. 52-дақиқада Яго Аспас ҳисобни қисқартирди. 74-дақиқада Нолито виголикларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Учрашувнинг сўнгги сонияларида Аспас дублни расмийлаштириб, ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа жанговар кечган учрашувда 3:3 ҳисоби қайд этилди.

«Барселона» дурангдан кейин 17 очко билан 9-ўринда бормоқда. «Сельта» (12) 14-поғонани банд этган.

Ла Лига

13-тур баҳслари

6 ноябрь, шанба

«Сельта» — «Барселона» 3:3

Голлар: 0:1 – 5 Фати, 0:2 – 18 Бускетс, 0:3 – 34 Депай, 1:3 – 52 Аспас, 2:3 – 74 Нолито. 3:3 — 90+6 Аспас

«Сельта»: Дитуро, Малё (Васкес, 46), Мурильо (Араухо, 70), Айду, Галан, Денис Суарес, Солари (Бельтран, 46), Тапия (Серви, 65), Нолито, Аспас, Гальярдо.

«Барселона»: Тер Штеген, Мингеса, Лангле, Эрик Гарсия (Араухо, 46), Альба, Бускетс, де Йонг, Нико Гонсалес (Пуч, 59), Гави (Эззалзули, 80), Депай, Фати (Бальде, 46).

Огоҳлантиришлар: Эрик Гарсия (29), Солари (37), Альба (45), Тапия (55), Бускетс (88), тер Штеген (90+3), Эззалзули (90+5), де Йонг (90+5).

«Эспаньол» — «Гранада» 2:0

Голлар: 1:0 – 30 Педроса, 2:0 – 42 де Томас.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Исроил—Миср чегарасидаги отишма, қабрларга қадалган байроқлар, Rally Мuynak’да ёниб кетган автомобиль — ҳафта суратлари
Дунё
Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламентда қасамёд қилиб, Туркия президенти лавозимига киришди
Дунё
Пригожин Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан чиқиш йўлини миналаб ташлаганини айтди