Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 11-турида «Челси» 6 ноябрь, шанба куни «Бёрнли» билан баҳс юритди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Лондонда кечган ўйинда «Челси» кутилмаганда очко йўқотди. «Аристократлар» 33-дақиқада Кай Ҳаверцнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Аммо ўйин якунланиши арафасида меҳмонлар ҳужумчиси Матей Видра мувозанатни тиклаб, «Челси»ни ғалабадан маҳрум қилди.

Ушбу дурангдан кейин «Челси» 26 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Бёрнли» эса 8 очко билан 18-ўриндан жой олган.

АПЛ

11-тур баҳси

«Челси» — «Бёрнли» 1:1

Голлар: 1:0 – 33 Ҳаверц, 1:1 – 79 Видра.

«Челси» – Менди, Жеймс, Тиаго Сильва, Рюдигер, Кристенсен, Чилуэлл, Баркли (Лофтус-Чик, 73), Жоржиньо, Канте (Маунт, 85), Ҳаверц, Ҳадсон-Одои (Пулишич, 85).

«Бёрнли» – Поуп, Лоутон, Ми, Тарковски, Тэйлор, Гудмундссон (Видра, 70), Вествуд, Браунхилл, Вуд (Родригес, 61), Корне (Питерс, 88), Макнил.

Огоҳлантиришлар: Вествуд (68), Жеймс (76), Корне (76), Тарковски (84), Браунхилл (90).

«Брентфорд» – «Норвич» 1:2

Голлар: 0:1 – 6 Норманн, 0:2 – 29, пенальти Пукки, 1:2 – 60 Генри.

«Кристал Пэлас» – «Вулверҳэмптон» 2:0

Голлар: 1:0 – 61 Заа, 2:0 – 78 Галлахер.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)
Маҳаллий
Хоразмда 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи беш суткага қамалди