• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши борасидаги прогнозларини оширди

    Ўзбекистонда ЯИМ 2021 йилда 6,8 фоизга, 2022 йилда эса 6 фоизга ўсади. Қайта тикланишнинг бу каби тезлашуви Ўзбекистонни Марказий Осиёда иқтисодиёти энг тез ўсаётган давлатга айлантиради. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) 4 ноябрь куни эълон қилинган «Минтақавий иқтисодиёт истиқболлари» ҳисоботида эълон қилинган, деб хабар беради «Gazeta.uz». Июнь ойидаги ҳисоботида ЕТТБ ЯИМ ўсиш прогнозини 6,5 фоиздан 5,6 фоизга туширган эди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    ЕТТБнинг пресс-релизига кўра, прогноз қилинаётган ўсиш хусусий истеъмол ва пул ўтказмаларининг кўпайиши ҳамда аксарият қисми ташқи қарзлар ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилмага инвестицияларнинг ортиши ҳисобига таъминланади. Прогноз келажакда COVID-19 билан боғлиқ ноаниқликлар, халқаро туризмнинг қайта тикланиши ва Марказий Осиёдаги геосиёсий вазият туфайли қайта кўриб чиқилиши мумкин.

    Ҳужжатда таъкидланишича, 2021 йилнинг дастлабки саккиз ойи давомида хизмат кўрсатиш соҳаси ўтган йил билан таққосланганда 19,5 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 9 фоизга, қишлоқ хўжалиги 4,2 фоизга ўсган. Россиядан амалга оширилган доллар ҳисобидаги пул ўтказмалари 35 фоизга ошган. Кредитлаш ўсиши июнь ойида реал кўринишда бир йил олдинги 12 фоиз билан таққослаганда 22 фоизга қадар тезлашган. Инфляция 2020 йил декабрдаги 11,1 фоиздан 2021 йил октябрь ҳолатига кўра, 10,8 фоизгача пасайган.

    ЕТТБ минтақалари учун «яқинлашиб келаётган хатарлар»

    ЕТТБ 2021 йилда ўз минтақаларининг ривожланиш кўрсаткичи прогнозини умумий ҳисобда 5,5 фоизга қадар оширган. Июндаги прогнозлар қайта кўриб чиқилиб, 1,3 фоизга оширилганига қарамай, банк келажакдаги хатарлардан огоҳлантирган.

    Хом ашё ва энергия нархларининг юқорилиги, меҳнат бозорларининг ёмонлашуви, логистика занжиридаги узилишлари ва ЕТТБ фаолият юритаётган бир қатор мамлакатларда миллий валюталарнинг заифлашуви коронавирус билан касалланган беморлар сонининг сўнгги кўтарилишидан олдин ҳам инфляция тўлқинларини келтириб чиқарган. Сентябрь ойида ЕТТБ минтақаларида инфляция даражаси 2019 йил якунидаги даражасидан ўртача 3 фоизга ошган.

    ЕТТБ минтақаларининг давлат қарзи коронавирус инқирозини енгиш учун йирик иқтисодий рағбатлантиришлар олгандан сўнг, 2019 йил охиридан бошлаб ЯИМга нисбатан ўртача 13 фоизга ошган. Аксарият мамлакатларда заём маблағларини жалб этиш инқирозгача бўлган даражадан паст бўлса-да, баъзи давлатларда у кескин ошган.

    2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида ЕТТБ минтақаларида иқтисодиётнинг қайта тикланиш темплари тезлашгани таъкидланган, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми йиллик ҳисобда 6,4 фоизга ўсган. Ушбу минтақаларда капиталнинг мобиллик кўрсаткичлари дунёнинг бошқа ҳудудларига нисбатан эрта тикланган, саноат ишлаб чиқариш ва чакана савдо соҳаларида ҳам қайта тикланиш жараёнлари қайд этилган. Логистика занжирлари фаолиятидаги вақтинча узилишларга қарамай, товар ва хизматлар экспорти ҳажми ортган. Шунингдек, иккинчи чоракда пул ўтказмалари ҳажмида, айрим ҳолларда 2019 йилги кўрсаткичлардан ортиқ ўсиш кузатилган. Туристлар оқими кутилганидан кўп бўлган, аммо ЕТТБ фаолият юритаётган аксарият мамлакатларда улар 2019 йилги даражасидан анча паст бўлиб қолмоқда.

    Мамлакатлар иқтисодиёти тикланиши жараёнида ЕТТБ минтақаларида ўсиш кўрсаткичлари 2022 йилда мўътадил бўлиб, 3,8 фоизни ташкил этиши кутилмоқда, бу июнь ойидаги прогнозлардан 0,1 фоизга кам демак.

    Шу билан бирга, прогнозлар келажакда COVID-19 нинг тарқалиши, ташқи иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви ва мамлакатларда иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашуви билан боғлиқ хавфлар таъсири омили сабаб юқори даражадаги ноаниқлик билан тавсифланмоқда.

    Аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилганди. 2021 йил якуни бўйича мамлакат ЯИМ ўсиши 6,5−7 фоиз атрофида бўлиши, бунда саноатда ишлаб чиқариш ҳажми — 9,1, қурилиш ишлари ҳажми — 6,6, хизматлар соҳаси — 8,6 ва қишлоқ хўжалиги — 2,8 фоизга кўпайиши кутилмоқда.

    Мавзуга доир: Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда электр энергия соҳасини ривожлантиришга 81,6 млн евро ажратади

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг бошларида Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсишини прогноз қилганди. Март ойидаги ҳисоботида эса 2021—2022 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишини, хусусан, 2021 йилда ЯИМ ўсиши 4,8 фоизгача тикланишини прогноз қилганди. Октябрь бошида эса Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини қайтадан кўриб чиқиб, уни 4,8 фоиздан 6,2 фоизга оширган эди.

    04.11.2021, 15:21   Изоҳ (0)   9604
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа комиссияси Ўзбекистонга 83 млн евро миқдорида мақсадли грантлар ажратади

    04.11.2021, 14:39

    Паркент туманидаги хонадонда шерлар ачинарли аҳволда боқилаётгани аниқланди (видео)

    04.11.2021, 13:55

    Ўзбекистонда мобил VPN’лар яна оммалашди

    04.11.2021, 13:25

    Ўзбекистон ТИВ Озарбайжонга бормоқчи бўлган фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

    04.11.2021, 12:58

    Тошкентда фуқаро ўзи истеъмол қилиши учун ҳовлисида 22 туп каннабис етиштиргани аниқланди (видео)

    04.11.2021, 12:44

    «Ўзгидромет» 5 ноябрда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    04.11.2021, 12:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.