• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марғилондаги «Хўжа Порсо» масжидининг тарихий биноси бузилгани юзасидан жиноий иш қўзғатилди

    Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Марғилон шаҳридаги «Хўжа Порсо» масжиди бузиб ташлангани бўйича ишни тергов қилиш мақсадида Бош прокуратурага юборилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура.

    Фото: Facebook / Жамил Қосимов

    Фото: Facebook / Жамил Қосимов

    Маълум қилинишича, Марғилон шаҳридаги «Хўжа Порсо» масжидининг тарихий биноси бузилгани ҳолати юзасидан Фарғона вилояти маданий мерос бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 132-моддаси (моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

    Эслатиб ўтамиз, Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган Марғилондаги қадимий «Хўжа Порсо» жоме масжиди бузиб ташлангани ҳақида хабар берилганди.

    Унда журналист Элмира Тухватуллинанинг Facebook’да ёзишича, гид Жамил Қосимов Буюк Британиядан келган сайёҳларни бетакрор устунлар ва нақшинкор шифтни кўрсатиш учун олиб борганида масжид бузилиб, унинг ўрнида қурилиш ишлари олиб борилаётганига гувоҳ бўлган.

    «1869 йилда қурилган, кўплаб саёҳат журналларида ёзилган ва бир қатор суратлари эълон қилинган ҳамда пандемиядан аввал жон деб экскурсияга олиб борилган ушбу масжид энди йўқ. Устунлар ва бузиб ташланган нақшинкор шифт эса шунчаки кераксиз буюмдек ерда чангга беланиб ётибди», — деган Жамил Қосимов ва масжиднинг ўша кунги ҳолати акс этган видео ҳамда 2019 йилда ўтказилган аввалги экскурсияларидан олинган суратларни тақдим этган.

    Қайд этилишича, масжид ўрнида пишиқ ғиштдан янгиси қурилмоқда, ёдгорликлар янги масжидга қайта ўрнатилади. Чет эллик сайёҳлар бундан ҳайратга тушган: «Қандай қилиб шундай гўзалликни бузиш мумкин, ахир бу ушбу объектни сайёҳлик жиҳатидан жалб қилиб турган нарса-ку? Янги нарса барибир янги».

    Аксарият мамлакатларда тарихий бинолар хароб ҳолга келиб қолса ҳам уни ё реставрация, ё консервация қилишга ҳаракат қилишади. Англиянинг ўзида, дейлик, 50 йиллик бинони таъмирлаш учун кўплаб комиссиялардан ўтиш керак. «Нега бизда тарихий иншоотларни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорлар осонгина қабул қилинади?» — дея савол берган журналист.

    Журналист ва блогер Никита Макаренко айвон шифтидаги безаклар бутун бинога қўшиб бузиб ташланганига норозилигини билдирган. «‘Толибон’ ташқарида эмас, ‘Толибон’ аллақачон ичимизда. Бу сиёсий ҳаракат эмас, муайян шахсларнинг ижтимоий ва маданий ривожланиш даражасидир», — деб ёзган у ўзининг Telegram каналида.

    Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирган. Унда таъкидланишича, 2019 йил ноябрда олиб борилган техник экспертиза давомида хом ғиштдан қурилган бинонинг деворлар конструкциясида ҳамда пойдеворида чўкиш ёки ёрилишлар мавжудлиги, намлик таъсирида деворнинг уқаланиши бошлангани, «юк кўтарувчи ва тўсиқ конструкциялар» меъёрий ҳужжатлар талабларига умуман мос келмай қолгани аниқланган.

    Хабарда, шунингдек, «техник жиҳатдан бинони реставрация ёки реконструкция қилиш имкониятлари йўқлиги сабабли бузиб, қайта қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган ҳамда масъул идоралар экспертлари хулосаси олинган», — дея қайд этилган.

    Маданий мерос агентлиги Марғилон шаҳридаги «Хўжа Порсо» жоме масжиди бузиб ташлангани юзасидан ўз хулосасини эълон қилиб, агентлик ҳузуридаги Илмий кенгаш рухсат бермаганини маълум қилди.

    Фарғона вилояти Маданий мерос бошқармасининг 2021 йил 14 августдаги 851-сонли хатига асосан «Хўжа Порсо» жоме масжиди ҳудудида қўшимча бино иншоотлар қуриш бўйича лойиҳа таклифи Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти қошидаги илмий-эксперт кенгаши томонидан кўриб чиқилган.

    Ўрганишлар натижаси юзасидан 2020 йил 3 ноябрдаги хат билан Фарғона вилояти Маданий мерос бошқармасига «Хўжа Порсо» жоме масжиди ҳудудида миллий рўйхатдаги Республика аҳамиятига эга бино мажмуаси сақланган ҳолда, бинонинг янги бош режаси тақдим қилиниши, бино кўриниши Марғилон анъанавий меъморчилиги асосида лойиҳалаштирилиши, гумбаз, арка (равоқ) қурилиши усулига эътибор қаратилиши юзасидан кўрсатма берилган.

    «Бинонинг тарихий бош тархи тақдим этилмагани, янги ва эски биноларнинг бир-бири билан мутаносиблиги ишлаб чиқилмагани ҳамда лойиҳа ташкилоти лицензиясиз кенгашга тақдим этилгани сабабли лойиҳа таклифи Илмий-эксперт кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан рад этилган», — дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, «илмий-эксперт кенгаши томонидан сўралган маълумотлар Маданий мерос агентлигига қайта тақдим этилмаган».

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда моддий маданий мерос объектларига зарар етказган шахсларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилади

    03.11.2021, 18:55   Изоҳ (0)   24850
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда ДХХ 1700 дона психотроп дори воситасини 2 минг долларга сотмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди

    03.11.2021, 18:09

    Ўзбекистонда биринчи марта давлат фуқародан электр энергия сотиб олди

    03.11.2021, 17:38

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси икки кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

    03.11.2021, 17:09

    Олий Мажлис биноси ортидаги сунъий кўл ўрнида театр қурилади

    03.11.2021, 16:42

    Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзо 5 киши қўлга олинди

    03.11.2021, 16:22

    Ўзбекистонда 12 ёшдан катта 215 мингдан ортиқ бола Pfizer вакцинаси билан эмланди

    03.11.2021, 16:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.