АҚШ мамлакатга кирувчилар учун янги талаблар қўйди, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълумотларига кўра, 2021 йил 8 ноябрдан бошлаб АҚШга кирувчи хорижий мамлакатлар фуқаролари АҚШга жўнаб кетаётган самолётга чиқишларидан олдин COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишлари шарт.
Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига (CDC) кўра, Озиқ-овқат ва фармасевтика идораси (FDA) томонидан тасдиқланган ёки рухсат этилган, шунингдек, ЖССТ томонидан фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рўйхатга олинган вакциналар Қўшма Штатларга кириш учун мақбул деб ҳисобланади.
Бу чекловлар иммиграция визаси мавжуд шахсларга, дипломатик ва расмий каналлар орқали АҚШга ташриф буюрадиганлар ҳамда 18 ёшгача бўлган болаларга тааллуқли эмас (қўшимча маълумотлар элчихонанинг сайтида мавжуд).
Шу муносабат билан вазирлик АҚШга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига юқоридаги талабларни инобатга олишни тавсия қилган.
Изоҳ (0)