Голливуд юлдузи Алек Болдуин суратга олиш майдончасида содир бўлган фожиадан кейин уни таъқиб қилишдан чарчамаган ОАВ вакилларининг бир нечта саволларига жавоб берди.
Актёр ва унинг рафиқаси Хилари Томас суратчиларнинг қаршисида тўхтаб, улар билан гаплашиб олишга қарор қилган. Алекнинг айтишича, папарацсичиларнинг ўзини тутиши болаларининг кўз ёшига сабаб бўлган ҳатто.
Маълум қилинишича, Алек Санта-фе шерифининг буйруғига биноан фожиа билан боғлиқ икир-чикирларни муҳокама қила олмаслигини таъкидлаган. Шунингдек, у суратга олиш майдончасида отилиб кетган ўқ туфайли вафот этган оператор Галина унинг дўсти бўлганини қўшимча қилган.
Қайд қилинишича, уларнинг ўртасидаги муносабат яхши бўлган ва шунинг учун ҳам актёр оператор аёлни «Занг» (Rust) фильмини суратга олиш ишларидан кейин тушликка таклиф қилган. Қолаверса, Болдуин Галинанинг оила аъзолари билан алоқада бўлиб турганини ҳам айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Алек Болдуин суратга олиш майдончасида икки ҳамкасбини отиб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Оператор вафот этган, режиссёрнинг эса аҳволи оғир бўлган. Кейинроқ актёр ҳамкасбининг ўлими билан боғлиқ ҳодисага илк бор изоҳ берган. Кўп ўтмай Дональд Трампнинг ўғли «Қурол одамларни ўлдирмайди, уларни Алек Болдуин ўлдиради» ёзуви туширилган кийимларни сотувга чиқарган.
Изоҳ (0)