Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон 22 та хорижий давлатдан қиймати 390,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 18 150 та енгил автомобиль импорт қилган.
Енгил автомобиллар импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2331 тага камайган.
Маълум қилинишича, 9 ойда 558 та электромобил импорт қилинган, электромобил импорти қарийб 7 бараварга ошган.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон қуйидаги давлатлардан енгил автомобиль импорт қилган:- Хитой – 4 981 та;
- Корея – 4 644 та;
- Россия – 3 386 та;
- Қозоғистон – 2 789 та;
- Польша – 997 та;
- АҚШ – 427 та;
- Литва – 427 та;
- Таиланд – 250 та;
- Германия – 93 та;
- Япония – 72 та;
- Туркия – 25 та.
Изоҳ (0)