Марказий банк 1 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,79 сўмга пастлаб, 10 674,21 сўмни ташкил қилди. Евро 53,86 сўмга кўтарилиб, 12 438,66 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси уч кунлик пастлашдан сўнг 7 сўмга кўтарилиб, 10 683 сўмни ташкил қилганди.
Изоҳ (0)