Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Муниса Ризаева туғилган кунида тушган суратларини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова ва «Браво» кулги жамоаси аъзоси Шаҳло халқ хизматида кўришиб қолди.

Гулчеҳра Эшонқулова фолловерларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

«Беном» гуруҳининг клипларидаги қаҳрамон қиз образи билан танилган актриса Наргиза Гулмуҳаммедова илк марта она бўлиш арафасида.

Аҳад Қаюм ҳинд актёри Боман Ирани билан тушган суратини бўлишди.

Фото: Instagram

Шаҳзода Матчонова қандай смартфондан фойдаланиши ҳақидаги роликни саҳифасига жойлади.

Актриса Райҳон Асадова ҳам саҳифасига янги сурат жойлади.

Фото: Instagram

Собиқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Шоҳрух «Набий Аллаҳ» деб номланган қўшиғига ишланган клипни тақдим этди.

Каниза янги образларни ўзида синаб кўришда давом этмоқда.

Фото: Instagram

Актёр Самиддин Лутфуллаев исмини ўзгартириб, эндиликда Самид Хонга айлангани ҳақида сўзлаб берди.

Бунёдбек Саидов Туркиянинг Памуккале шаҳридан кўриниш берди.

Фото: Instagram

«Браво» кулги жамоасининг мухлисларидан бири уларга пирожки совға қилди.

Актриса Баҳора Арслонова паспортдаги исми Баҳора эмаслиги ҳақида сўзлаб берди.