• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Битта клипидан 40 000 доллар даромад олган хонанда ким? YouTube’да энг кўп томоша қилинган ўзбек клиплари (видео)

    Бугунги кунда YouTube ўз-ўзини кашф этишнинг энг оддий ва осон усули ҳисобланди. У орқали машҳурликка эришиш ва мўмайгина даромад  топиш мумкин. Фақат унинг ҳам ўзига яраша талаблари, қонун-қоидалари бор.Қуйида YouTube’да энг кўп томоша қилинган ўзбек клиплари ҳақидаги маълумотларни келтириб ўтамиз. Айрим хонандалар клипларидан қанча даромад олганини яширмади, баъзилари эса бу ҳақда гапиришни истамади.

    1-ўрин: Осман Наврўзов «Любимая» клипи 

    Фото: Instagram / @osmannavruzov_official

    Фото: Instagram / @osmannavruzov_official

    YouTube’да клипи энг кўп томоша қилинган ўзбекистонлик хонандалар рейтингида биринчи ўринни қорақалпоғистонлик Осман Наврўзов эгаллаган. Унинг «Любимая» клипи 81 миллион марта томоша қилинган. «Бир дўстим бор» қўшиғи эса 10 миллиондан зиёд кўрилган. Осман Наврўзов 12 йилдан буён ижод қилади.

    — Рости, «Любимая» қўшиғи бунчалик машҳурликка эришишини тасаввур қилмагандик. Агар шундай бўлишини билганимизда сифатли клип суратга олардик. Қўшиқ омад билан бирга катта даромад ҳам олиб келди. Шу кунгача мазкур клипдан 40 000 АҚШ долларидан кўпроқ даромад олганман, — дейди хонанда.

    2-ўрин: Шаҳзода «Чикко» клипи

    Фото: Instagram / @shahzodasinger

    Фото: Instagram / @shahzodasinger

    Мафтункор Шаҳзоданинг YouTube’даги натижалари ҳам ёмон эмас. Унинг «Чикко» клипи 62 миллион марта томоша қилинган. Таҳлилларга кўра, клипнинг оммалашишига анимация тарзида суратга олингани сабаб экан. Ундан кейинги ўринни 24 миллионлик кўрсаткич билан «Ҳаёт, айт» клипи эгаллаган. Хонанда даромадлари билан боғлиқ маълумотларни ошкор этишни истамади.

    3-ўрин: Севинч Мўминова «Не бўлди?» клипи

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Бу ўринни «Интернет қироличаси» дея таърифланадиган Севинч Мўминова 57 миллионлик натижа билан банд этган. Етти йил аввал интернетга юкланган «Не бўлди?» қўшиғи ҳалигача ўз томошабинига эга. Мазкур қўшиқ «Бахт учун миллион» фильмига соундтрек сифатида ижро этилган. Аслида у плагиат қўшиқ бўлиб, Севинчдан аввал уни ҳинд, турк ва грек хонандалари ҳам ижро этишган. Қўшиқ матни эса шоира Гулбаҳор Мўминова қаламига мансуб.

    — YouTube’дан топадиган даромадимиз у қадар юқори эмас. Ойига 1 000 АҚШ долларидан пул келади, — дейди хонанданинг отаси Толиб Мўминов.

    4-ўрин: Жаноб Расул «90-60»  клипи

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Хонанда Жаноб Расулнинг ижоди ҳамиша интернет фойдаланувчиларининг диққат марказида. У клиплар тренди борасида кўпчилик хонандаларни ортда қолдиради. Унинг Дубайда суратга олинган «90-60» қўшиғи 53 миллион марта кўрилган ва 15 мингдан кўпроқ изоҳ қолдирилган. Бу ҳавас қилгулик натижа.

    — Интернетдан ёмон даромад келмайди, шу боис клиплар сифатига ҳам алоҳида эътибор бераман. Бир ойда пластик картамга, тахминан, 7 000—8 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ тушади. Аммо бу бир қўшиқнинг ойлик даромади эмас, — дейди хонанда.

    5-ўрин: Шоҳруҳхон «Юрак» клипи

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Бу ўринни Шоҳруҳхоннинг «Юрак» таронасига ишланган клип банд этган. Клипмейкер Сарвар Исаев томонидан суратга олинган клип 52 миллион марта томоша қилинган.

    — Бу клип YouTube’даги 2 та каналга жойланган. Агар улар қўшиб ҳисобланса, натижалар бундан ҳам юқори бўлади. YouTube орқали қанча даромад топишимизни билмаймиз. Чунки шартномага мувофиқ пуллар Шоҳруҳхоннинг ҳисобига тушмайди, — дейди хонанданинг продюсери Иззатилло Намозович.

    6-ўрин: Бунёдбек Саидов «Устозлар 3» термаси

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Бу ўринни Хоразмнинг хушовоз хонандаси Бунёдбек Саидов эгаллади. Унинг устоз санъаткорларнинг қўшиғини терма тарзида ижро этгани 46 миллион марта томоша қилинган. 2016 йилдаги концерт дастурида ижро этилган қўшиқ бунчалик кўп марта томоша қилишини хонанданинг ўзи ҳам кутмагани аниқ.

    7-ўрин: Муниса Ризаева «Ёмғир» клипи

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Бу ўринни Муниса Ризаеванинг «Ёмғир» клипи банд этди. Мазкур қўшиқ YouTube’да 42 миллион марта кўрилган. 11 миллионлик натижани эса Yamin Band билан куйланган «Армон» қўшиғига ишланган клип эгаллаган.

    8-ўрин Юлдуз Усмонова «Қизғалдоғим» клипи

    Фото: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova

    Фото: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг турк хонандаси Yaşаr билан куйлаган «Сени севердим» клипи YouTube’да 7 йил давомида 132 миллион марта томоша қилинган. Бироқ ушбу қўшиқ турк YouTube каналига жойланган ҳамда маълумотларга кўра, Усмонова ушбу клипдан даромад олмайди. Бироқ хонанданинг ўзбек YouTube каналларига жойланган клиплари ҳам юқори натижаларни қайд этган. Унинг «Қизғалдоғим» клипи 39 миллион, «Таралли-далли» клипи 38 миллион, «Девоналармиз» клипи эса 27 миллион марта томоша қилинган.

    9-ўрин Жаҳонгир Отажонов  «Қадди баланд» клипи

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Жаҳонгир Отажоновнинг YouTube’даги натижалари ҳам ҳавас қилгулик. «Қадди баланд» клипи 35 миллион,«Жингаламо» 16 миллион, «Жоним» клипи эса 10 миллион марта кўрилган.

    10-ўрин: Дилсўз «Соғиндим» клипи

    Фото: Instagram / @dilsoz_singer_new

    Фото: Instagram / @dilsoz_singer_new

    Рейтингимизнинг сўнгги поғонасини хонанда Дилсўз эгаллади. Унинг «Соғиндим» клипи 34 миллион, «Бегим, соғинасиз» клипи эса 20 миллион марта томоша қилинган.

    Ундан кейинги  юқори натижаларни Зиёданинг «Жим» (31 миллион), Хуршид Расуловнинг «Эрни хотин боқмасин» (24 миллион) ва Озодбек Назарбековнинг «Кетаман дер» (18 миллион) клиплари эгаллади.

    Эслатиб ўтамиз, рейтинг мақола эълон қилинган санадаги рақамларга мувофиқ тузилган.

    Мавзуга доир:

    • Биттагина клип учун бутун бошли машинанинг пули. Ўзбекистонлик хонандалар 3-4 дақиқалик видео учун қанча харажат қилади?
    • Уларнинг кунлик гонорарини бошқалар бир ойда топади: Ўзбек киносининг «энг қиммат» актрисалари рейтинги (фото)
    • Болливуднинг машҳур актрисалари бир фильмда суратга тушиш учун қанча гонорар олади?
    • Қайси актриса 2021 йилда энг бадавлат деб топилган ва бунга қандай қилиб эришган?
    • Дениел Редклифф «Гарри Поттер» фильмидан 110 миллион доллардан ортиқ гонорар олгани маълум бўлди

    25.10.2021, 17:19   Изоҳ (0)   154694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қироличадек кийининг: Монарх хонимларнинг такрорлаш мумкин бўлган 9 образи (фото)

    25.10.2021, 15:51

    Олти жойда ишлашга мажбур қилган пулсизлик ортидан келган машҳурлик, оғир дард билан кураш. Актриса Эмилия Кларкнинг умидсизликка тушмасликка ундовчи ҳикояси

    24.10.2021, 19:55

    Юлдузларнинг ўзига икки томчи сувдек ўхшайдиган фарзандлари (фото)

    24.10.2021, 17:53

    Америкалик хонанда Билли Айлиш ўзининг илк атирини тақдим қилди

    24.10.2021, 09:54

    Instagram: Дурдона Қурбонова Имроннинг янги клипида чиқмаслигига изоҳ берди, Ганя Усмонова туғуруқхонадан чиқди, Шоҳруххон ва Асал Шодиева мусобақаси

    23.10.2021, 22:36

    «Ҳаётда қандай йиқилишинг эмас, ўрнингдан қандай туришинг муҳим». Машҳур аёлларнинг тушкунликка тушганда далда берувчи сўзлари

    23.10.2021, 19:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.